Nitrobirikmalar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Нитробирикмалар (С-нитроби-рикмалар) — молекуласида углерод ато-ми билан тўғридан-тўфи боғланган битта еки бир неча нитрогуруҳ (НО2) сакловчи органик моддалар. Азотли ва кислородли нитробирикмалар ҳам мавжуд. Оддий нитроалканлар рангсиз суюқликлар, ароматик Н. эса оч-сариқрангли, қайнаш температураси юқори бўлган су-юқликлар ёки қаттиқ моддалардир. Улар ўзига хос ҳидга эга, сувда эрийди, буғ билан ҳайдалади.
Нитрогуруҳ кучли электронаксептор хусусиятга эга бўлиб, манфий зарядни делокаллайди. Ароматик бирикмаларда индуксион ва мезомер эффекти ту-файли электрон зичликнинг тарқалишига таъсир этади. Бунда орто- ва пара-ҳолатларда локалланган мусбат заряднинг маълум бир қисмини ядро ўзига олади. Органик бирикмаларга нитрогуруҳ киритилганда уларнинг нуклеофил реагентларга нисбатан реаксион хусусияти ошади, электрофил реагентлар билан реаксиясини эса кийинлаштиради. Бу Н.ни органик синтезда кенг қўллаш-га, реаксияларни бошқаришга ва керакли йўналишда давом эттиришга имкон беради. Н.дан тегишли тузлар, алкиллаш маҳсулотлари, карбонил бирикмалари, гидроксам кислоталари, органик кислоталар, гидроксиламин, олефинлар, нитренлар, аминобирик-малар, эфирлар, нитрол кислоталари ва бошқа олинади. Полинитробирикмалар портловчи моддалар тайёрлашда, ракета ёнилг'иси компоненти сифатида эритувчилар, биологик фаол бирикмалар, нефтни депарафинлашда, инсектицид ва гербицидлар ишлаб чиқаришда қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |