Нитрометан, CҲ3НО2 — аччиқ бо-дом қиди келадиган рангсиз суюклик. Мол.м. 61,042. Суюқланиш температураси — 28,55°, кайнаш температураси 108,8°, зичлиги 1,1371 г/см3. Сувда оз эрийди, азеатроп аралашма ҳосил қилади; органик эритувчиларда (алифатик углеводородлардан ташқари) яхши эрийди. Кимёвий хоссаларига кўра, Н. — алифатик углеводородларнинг яққол вакили. Саноатда қуйи алканларни (Мас, пропан) 50— 70% ли ҲНО3 билан 400—700° да кимёвий реакторда деструктив нитролаш нули билан олинади. Н. — эфирселлюлоза локлари ва смолалари учун эритувчи, дизел ёнилғиларига қўшимча, бир компонентли ракета ёнилғиси. Заҳарли. Марказий нерв системасини кучли заҳарлайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил