Nixrom
Нихром (никел ва хром) — никел оловбардош қотишмалари гуруҳининг умумий номи. Таркибида 65—80% никел (Ни), 15—35% хром (Гр), 1—20% темир (Фе), 0,5—2% марганец (Мп) ва алюминий (3,5% гача), кремний (1,5% гача), углерод, олтингугурт аралашмалари бўлади. Таркибида Фе миқдорй 20% дан ортиқбўлган Н. ферронихром деб аталади. У пастроқ температурага чидайди. Н.нинг оловбардошлиги жуда юқори (1250° гача), солиштирма электр қаршилиги ҳам анчагина юкрри (1,05—1,4 мком.м). Қаршилик элементлари, юкрри температурали шароитда ишлайдиган деталлар, баъзан, реостатлар тайёрлашда ишлатилади (яна қаранг Никелли қотишмалар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |