Низар Иссаоуи (1987-йил 30-сентябр – 2023-йил 13-апрел) – тунислик профессионал футболчи, ҳужумчи сифатида ўйнаган[1].

Низар Иссаоуи
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 30-сентябр 1987-йил
Таваллуд жойи Ҳаффоуз, Тунис
Вафот санаси 13-апрел 2023-йил(2023-04-13)
(35 ёшда)
Вафот жойи Бен Ароус, Тунис
Бўйи 1.92 м
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2011-2013 Громбалиа Спорц
2013-2014 ЛПС Тозеур 11 (5)
2014 УС Монастириэнне 18 (8)
2014-2015 АС Габèс
2015 Ал-Оробаҳ
2015-2016 ЭГС Гафса 7 (1)
2016 ЛПС Тозеур
2016-2018 СА Мензел Боургуиба
2018-2019 CС Жебиниана
2019 АС Жилма
2019-2022 ЭС Ҳаффоуз
2022-2023 УС Ксоур Эссеф
2023 ЭС Эл Жем
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клубдаги фаолияти

Иссаоуи 2011-йил 24 ёшида Тунис иккинчи лигасида иштирок этувчи Громбалиа Спорц клуби билан ўзининг биринчи шартномасини имзолаган ва клубнинг олий лигага кўтарилишига ўз ҳиссасини қўшган[2].

2012-йилда Иссауи ва Громбалиа Спорц клубининг яна бир ўйинчиси Носир Чабани Лига 2 ўйини давомида полиция ходимларига ҳужум қилиш, уларни ҳақорат қилиш ва жамоат тартибини бузишда айбланишган. Бу воқеа оқибатида Иссауи бир неча ой қамоқда ўтиришга мажбур бўлган[2]. 2013-йилда Иссаоуи Тозеур клуби билан шартнома имзолади. Иссаоуи 2013-14-йилги мавсумда клуб таркибида 11 та ўйинда майдонга тушди ва бешта гол урди[3]. 2013-йил Cлуб Африcаин, Éтоиле Спортиве ду Саҳел ва CА Бизертин клублари унга қизиқиш билдирган[2]. 2014-йилда Иссаоуи Монастир билан шартнома имзолаган[4]. Иссаоуи клуб сафида ўн саккизта ўйинда майдонга тушган, бир марта гол урган ва бир марта голли узатма берган[5]. Бироқ ўша йилнинг охирида Иссаоуи интизомий муаммолар туфайли ёшлар академиясига ўқишга юборилган[6]. 2015-йилда Иссаоуи Саудия Арабистонининг Ал-Ороба клуби билан шартнома имзолаган[7]. Шундан сўнг Иссаоуи Туниснинг Гафса клуби ўтган ва у ерда еттита ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган[8].

Миллий терма жамоадаги фаолияти

2014-йилда Туниснинг миллий терма жамоаси Иссаоуига қизиқиш билдирди[9]. Аммо Иссаоуи миллий терма жамоа сафида ўйнамаган. Унинг айтишича, бу унинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ[2].

Вафоти

2023-йил 13-апрелда Иссауи Тунис „полиция давлати“ (Полиция давлати шундай давлатни англатадики, унда ҳукумат муассасалари фуқаролик жамияти ва шахсий эркинликлар устидан ниҳоятда кучли назорат қилади) бўлгани сабабли норозилик билдириш мақсадида ўзини ёндириб юборган ва бунинг оқибатида вафот этган[10]. Унинг дафн маросими пайтида намойишчилар полицияга тош ота бошлаганлар, полиция эса бунга жавобан кўз ёши гази ишлатган[11].

Шахсий ҳаёти

Иссаоуининг тўрт нафар фарзанди бор[11].

Манбалар

  1. ↑ „Қу'эст-ил рестé де Низар?“. лапрессе.тн (2023-йил 16-апрел). 2023-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 30-ноябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Ретоур сур ле парcоурс де Низар Иссаоуи“. жеунеафриқуэ.cом (2023-йил 19-апрел).
  3. ↑ „جريدة توزر ترفض تسريح " نزار العيساوي " لفريق سعودي مقابل 100 ألف دولار“. тунисиэн.тн.
  4. ↑ „Низар Иссаоуи трансфéрé à л'УС Монастир“. туресс.cом. 2023-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 30-ноябр.
  5. ↑ „ла фин трагиқуэ де Низар Иссаоуи“. спортнеwсафриcа.cом (2023-йил 14-апрел). 2023-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 30-ноябр.
  6. ↑ „Низар Иссаоуи: Персонне не м'а демандé де репрендре л'энтраинемент“. жаwҳарафм.нет.
  7. ↑ „بعد تعاقده مع العروبة السعودي: نزار العيساوي يسجل في أول ظهور بقميص فريقه الجديد“. ҳакаэконлине.cом (2023-йил 11-декабр). 2023-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 30-ноябр.
  8. ↑ „3 Факта Низар Иссаоуи“. спорт.темпо.cо (2023-йил 15-апрел).
  9. ↑ „" ليكينز " يستدعي " نزار العيساوي " للمنتخب“. тунисиэн.тн.
  10. ↑ „Тунисиан фоотбаллер диэс афтер сеттинг ҳимселф он фире ин 'полиcе стате' протест“. Тҳе Обсервер. тҳегуардиан.cом. Агенcе Франcе-Прессе (2023-йил 15-апрел).
  11. ↑ 11,0 11,1 „Низар Иссаоуи: Протесц ат фунерал оф Тунисиан фоотбаллер wҳо сет ҳимселф он фире“. ББC Неwс (2023-йил 15-апрел).

Ҳаволалар