Зиёсферада исми Нодир ва фамилияси Элибоев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Нодир Баҳодирович Элибоев (Нодир Баҳодирович Элибоев) – ўзбекистонлик футзалчи. 2025-йилдан Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи[2][3][4].

Нодир Элибоев
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1982-йил 2-октябр (1982-10-02) (44 ёш)[1]
Таваллуд жойи Тошкент шаҳри
Амплуаси Бош мураббий
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2005—2006 Найтов
2006—2007 Строител Зарафшон
2007—2008 Пахтачи
2008—2009 Строител Зарафшон
2009—2011 Бунёдкор
2011—2013 Локомотив
Бошқарган клублари
2016—2021 Oʻzbekiston Ардус
2021—2025 Oʻzbekiston БМБ
2025—2026 Футзал бўйича
Ўзбекистон миллий терма жамоаси
2026— Oʻzbekiston БМБ
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболдаги фаолияти

1983-йил 2-октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2005-йилда „Найтов“ ҳаваскор жамоаси таркибида мини-футбол бўйича Ўзбекистон кубогида иштирок этган. Кейинчалик, „Строител Зарафшон“ клубига қабул қилинган. 2007-йилда „Пахтачи“ футзал клубига ўтган ва кўп ўтмай, „Строител Зарафшон“ клубига қайтган. 2009—2011-йилларда „Бунёдкор“ клубида, 2011—2012-йилги мавсумда „Ардус“ клубида, 2012—2013-йиллари „Локомотив“ клубида тўп тепган. 2013—2014-йилги мавсумни эса Қозоғистоннинг „Ўзенмунайгаз“ жамоаси таркибида ўтказди. 2014-йилда „Дўстлик-АИН“ жамоаси бошлиғи Холбек Йўлдошев таклифи билан ушбу жамоага қўшилди. 2015-йилда Тошкентнинг „Ардус“ клубига қайтган. Жосé Марíа Мéндез таклифи билан миллий футзал терма жамоасига чақирилган.

Тошкент шаҳрида ўтган 2010-йилги ва 2016-йилги жаҳон чемпионатларида миллий терма жамоа сафида ўйнаган[5][6][7].

Мураббийлик фаолияти

2016-йилда мураббийлик фаолиятини бошлади[8]. „Ардус“ жамоасида катта мураббий лавозимида ишлади. 2021-йилдан 2025-йилгача „БМБ“ клуби бош мураббийи[9].

2025-йил 14-феврал куни Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди[10].

Ютуқлари

Футзал бўйича 2010-йилги Осиё чемпионатида кумуш медал соҳиби бўлган.

Футзал бўйича 2016-йилги жаҳон чемпионатида кумуш медал соҳиби бўлган.

2024-йилда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан „йилнинг энг яхши футзал мураббийи“ деб топилган[11].

Манбалар

  1. ↑ „Нодир Элибоэвни табриклаймиз“. чампионат.асиа.
  2. ↑ „Нодир Элибоев – главный тренер «Ардуса»“. спорц.уз.
  3. ↑ „Элибоев Нодир Бакҳодирович“. 2025-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 18-декабр.
  4. ↑ „Нодир Элибоев футзалчилик фаолиятини тугатди“.
  5. ↑ „Нодир Элибоев спортга қайтиши, оилавий шароити ва мураббийликни бошлаши ҳақида“. чампионат.асиа.
  6. ↑ „Португалиядан 5 та гол ўтказиб юборган Ўзбекистон футзал термаси гуруҳни сўнгги ўринда якунлади“. дарё.уз.
  7. ↑ „Ўзбекистон футзал термаси Осиё чемпионатида кумуш медал соҳиби бўлди“. дарё.уз.
  8. ↑ „Ўзбекистон футзал термаси ҳимоячиси Нодир Элибоев фаолиятига якун ясади“. дарё.уз.
  9. ↑ „Нодир Элибоев: «Хоразмда футзал жамоаси пайдо бўлса ажаб эмас»“.
  10. ↑ „Нодир Элибоев футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи этиб тайинланди“.
  11. ↑ „Аббосбек Файзуллаев — энг яхши ўйинчи, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий. ЎФА йил лауреатларини аниқлади (фото)“.