Нодир элементлар, сийрак элементлар — ер қатламида жуда кам учрайдиган элементларнинг шартли номи. Улар 45 га яқин металлдан иборат. Чунончи: литий (Ли), рубидий (Рб), сезий (Cс), бериллий (Бе), радий (Ра), галлий (Га), индий (Ин), таллий (ТИ), германий (Ге), ванадий (В), ниобий (Нб), тантал (Та), селен (Се), теллур (Те), полоний (Ро), молибден (Мо), волфрам (W), рений (Ре), скандий (Сc), иттрий (Й), лантан (Ла) ва 14 лантаноид, актиний (Ас), торий (Тп), протактиний (Ра), уран (У) ва инерт газлар. Нодир элементлар нисбатан янги ёки нисбатан кам ўзлаштирилган элементлардир. Нодир элементларнинг аксариси Ер пўстида оз, баъзилари кўп учрайди, ҳатто уларнинг Ер пўстидаги миқдори турмушда ва техникада энг кўп қўлланадиган элементларни-кидан анча ортиқ эканлиги маълум. Мас, бир вақтлар "нодир" ҳисобланган титан . элементининг Ер пўстидаги миқдори табиатдаги углерод, азот каби элементларникидан анча ортикдир. Барча Нодир элементлар Ер пўстининг масса жиҳатидан 0,2%ини ташкил қилади. Тоғ жинсининг 1 т сида ўртача 65 г литий, 46 г серий, 150 г ванадий, 220 г сирконий бўлади. Нодир элементлар кўпинча, Ер пўстида 2 та, 3 та, 4 та элемент билан бирга учрайди. Мас, 1 гуруҳга мансуб Ли, Рб, Cс ИИИ гуруҳга оид Се, Й каби нодир-ер элементлари билан, ИВ гуруҳга оид Ге Зр билан, В гуруҳга оид Нб Та билан, ИВ гуруҳ элементи — Мо эса W билан биргаликда учрайди.

Ўрта Осиёдаги Нодир элементларнинг деярли барчаси таркиби мураккаб ма'данларда учрайди. Ангрен конидан қазиб олинадиган ко'мир таркибида галлий, германий, ванадий, молибден, рений элементлари мавжуд. Олмалиқдаги Қалмоққир металл конидаги ма'дан таркибида эса молибден, рений каби Нодир элементлар учрайди. Бу элементлар жуда оз миқдорда булганлиги сабабли уларни бойитиш ва ажратиб олишнинг самарали усуллари ва технологиялари ҳозирча ишлаб чиқилмаган. "Қизил-қумнодирметаллолтин" консернига қарашли ҳудудларда уран ва бошқа актиноид элементлар бор. Айни вақтда саноат миқёсида фақат уран бирикмалари ажратиб олинади. Нодир элементлардан халқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга бўлган қотиш-малар олишда, оптик асбоблар ва бошқа ясашда кенг фойдаланилади.

Ад.ҳ Далимов Т. Н., Шаякубов Т. Ш., Троцкий В. И. ва бошқа, Геология и полезниэ ископаемиэ республики Ўзбекистан, Т., 1998; Букин В. И., Ичумнов М. С, Сафонов В. В., Переработка производственних отходов и вторичних ресурсов, содержаших редкие, благородниэ и светниэ металли, М., 2002.

Омонулла Хўжаев.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил