Википедияда исми Нодир бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Нодиршоҳ Муҳаммад (1883-йил, 4-сентябр — 1933-йил, 9-август) — Афғонистон подшоси (1929—1933); 1973-йилгача Афғонистонда ҳукмронлик қилган сулола асосчиси. Афғонистоннинг мустақиллик урушида (1919) муқим рол ўйнаган (қаранг Инглиз-афғон урушлари). 1919—1924 йилларда ҳарбий вазир, 1924—1926 йилларда Парижда элчи; 1926-йил истеъфога чиқиб Франсияда яшаган. 1929-йил ватанига қайтиб Бачаи Сақога қарши курашга бошчилик қилган. 1929-йил октабрда Афғонистон подшоси (қироли) деб эълон қилинган. Суиқасд натижасида ўлди-рилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил