Nominalizm
Номинализм - универсалийлар масаласида реал нарсаларнинг ҳақиқатан ҳам мавжудлигига шубҳа билан қаровчи йўналиш. Уларнинг фикрича, ҳеч қандай реал нарса мавжуд эмас, фақат уларнинг номларигина мавжуд, ўзлари эса мавжуд эмас. Номинализм (лотинча номен — исм, ном) — ўрта аср схоластик фалсафасидаги йўналиш. Реализмга қарама-қарши равишда Н. оламда фақат якка нарсалар, предметлар мавжуд, умумий тушунчалар (универсалийлар) эса фақат нарсаларнинг номларидангина иборат деб, ёки инсон ақл-идрокида бўладиган соф тафаккур ҳосилалари (консептлар, мўтадил Н.нинг "консептуализм" номи шундан) деб ҳисоблайди. Вакиллари: И. Росселин, Дуне Скот, У. Оккам. Н. 11 —ХИИ асрларда пайдо бўлди, айниқса, ХИВ—ХВ асрларда ривожланди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |