Nomogenez
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Номогенез (юн. номос — қонун ва ... генез) — тирик табиатнинг тарихий ривожланишини ички программалаштирилганлиги тўғрисидаги эволюсион консепсия. 1922-йил рус физиологи Л. С. Берг томонидан илгари сурилган. Н. мақсадга мувофиқлик (мосланиш)нинг объективлиги ва нисбийлигини инкор этиб, тирикликнинг олдиндан мақсадга мувофиқлигини тан олади. Олимнинг фикрича, мақсадга мувофиқлик протоплазма оқсилларининг стереокимёвий хусусиятларига боғлиқ. Бошқача қилиб айтганда, эволюсия — олдиндан кўрсатилган белгиларнинг ривожланишидан иборат. Ана шу асосда онто-ва филогенез жараёнлари ягона қону-ният асосида амалга ошади, яъни эволюсия Н. бўлиб, қонуниятлар эволю-сиясидан иборат, деган хулоса чиқа-рилган. Бундан ташқари, Берг ирсият географик муҳит таъсирида бир вақтнинг ўзида жуда кўп индивидларда намоён бўладиган муайян қонуният асосида бориши ва йўналтирилганлиги тўғрисидаги тушунчани илгари су-ради. Берг кўрсатишича, тур ҳосил бўлиши кескин сакраш орқали бориши мумкин (қаранг Мутационизм). У конвергенсия ва параллелизм тушунчаларидан фойдаланиб, таксонларнинг полифилик йўл билан келиб чиққанлигини асослашга уринди. Органик дунёнинг хилма-хиллигини дивергенсия нуктаи назардан ту-шунтирувчи Дарвин таълимотига кара-ма-қарши равишда Берг ҳаётнинг азалдан хилма-хиллигини кўрсатади. Ана шу тушунчалар асосида Берг автоном ортогенез, яъни ташқи муҳитга боғлиқ бўлмаган, морфофизиологик тузилишни мукаммаллаштиришга қаратилган, тириклик учун хос бўлган қандайдир куч тўғрисидаги ғояни илгари сурди. Н. та-рафдорлари дарвин таълимотини эволю-сияда тасодифларни абсолютлаштириш (тихогенез) дан иборат ғоя сифатида танқид қилишади. Н. ғоялари бошдан охиригача дарвинизмта қарши қаратилган, эволюсия сабаблари ва қрнуниятларини янгидан тушунтиришга муваф-фақияциз уринишлардан бири ҳисобланади. Аслида Н.да Берггача ҳам илгари сурилган ғоялар акс этган. Бергнинт хизмати ана шу ғояларни умумлашти-риб, системага солиш билан бирга эволюсион таълимотда ечилмаган муаммолар-га, хусусан, эволюсион жараённинг йўналтирилганлиги масаласига эътиборни жалб қилинганлигидан иборат. Ҳозирги замон биологияда Бергнинг мазмунан теле-ологик ғоясидан бир қанча макроэво-люсион жараёнларни антидарвинизм нуқтаи назаридан тушунтиришда баъзан фойдаланилади (яна қаранг Автогенез, Ортогенез, Телеология, Преформизм).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |