Nontronit
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нонтронит (Франсиядаги Нонтрон шаҳри номидан) — смектитлар (монтмориллонит) гуруҳининг қатламли силикатлар кичик синфига мансуб минерал, (Фе, Мг)2[Си4Ол0] (ОҲ)2нҲ2О. Тап-киби барқарор эмас. Изоморф аралаш-малар сифатида Ал, Мг, Ни, Cо, Си, Зн мавжуд. Моноклин сингонияда кристалланади. Тупроксимон ва зич (опал кўринишида) агрегатлар ҳолида учрайди, ушлаб кўрилганда ёғсимон. Ранги яшилсимонсариқ, қўнғирдан тўқ яшилгача. Синиши чиғаноқсимон. Қаттиклиги минералогик шкала бўйича 2, зичлиги 1700–1900 кг/м3. Сорб-сион хусусиятга эга, сувда кўпчийди. Н. — турли ўта асосли отқинди ва ме-таморфик тоғ жинсларидаги таркибида темир бўлган силикатларнинг нурашидан ҳосил бўлган типик гиперген минерал. Никел рудаси таркибига киради. Қозоғистон, Россия Федерацияси, Куба, Франсия, Австралия ва бошқа жойларда конлари бор[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |