Noqis
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Ноқис (тахаллуси; асл исм-шарифи Абдулқодир Муҳаммадшокир ўғли) (1860 — Каттақўрғон — 1929) — ўзбек шоири. Каттақўрғон, Бухоро мадрасаларида ўқиган. 1895-йилда Каттақўрғонга қайтиб, мадрасада мударрислик қилган, деҳқончилик билан шуғулланган. Саъдий, Жомий, Навоий, Фузулий ва бошқаларга эргашган, улар ғазалларига муҳаммаслар боғлаган. Айниқса, Муқимий ижодига эҳтиром билан қараган, тазмин муҳаммаслар ёзган ("Догмен", "Кел эртароқ", "Нозаниним" ва бошқалар).
1905-йилдан Н. ижодида ижтимоий мазмун кучайган. Шеърларида ижтимоий адолацизликка, нодонликка қарши нафрат ифодаланган. Ғазаллари "Баёзи Маҳдий", "Армуғони Ҳислат", "Баёзи Мирий", "Баёзи Жўрабек" ва бошқа баёзларга киритилган. Н. қўлёзмалари — "Баёзи Ноқис" Тожикистон Фанлар академияси Шарқ-шунослик институти (инв. №1005)да, "Девони Ноқис" Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшу-нослик институти (инв. №97)да сақланади. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида Бухорода тузилган тазкираларда Н. ижодига юқори баҳо берилган. Шоир "Лайли ва Мажнун" сюжети асосида достон ёзганлиги ҳақида маълумот мавжуд. Аммо у ҳали топилмаган. Н.нинг баёзлари ва 6 минг мисрага яқин шеърлари сақданган. Фа-зал ва муҳаммаслари ҳофизлар томонидан куйлаб келинади ("Ҳажрингда дарду ғам билан ҳасратда доғман..." ва бошқалар).
Адабиёт
- Орзибеков Р., Абдуқодир Ноқис, ХИХ аср ўзбек адабиёти тарихига доир материаллар, Самарқанд, 1985.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |