Noranj
Норанж сўзи ҳимд тили лексикаси бўлиб, у эски ўзбек тилига форс-тожик тили воситасида ўтиб ўзлашган. Эски тожик тилида норанж-норинж ва арабийлашган шакли норанг نارنگ — иссиқ мамлакатлар меваси, пўсти қалин, сариқ рангли мева — апелсиннинг бир тури номини атайди. Алишер Навоий асарларида норанж тарзида қўллайди: Наргис олур ўлса бодадин ком, Норанж терисидин ясар том. (Лайли ва Мажнун , 700) Ҳозирги эроний тилларда:тожик тилида норанж, форс тилида нарендж, нарандж, афғон тилида нарандж каби кўринишларда учрайди. Ҳозирги араб тилида нордон апелсин(Баранов,1962, 1011) шаклида келадики, бу тилда четдан ўзлаштирилган. Норанж сўзи ҳозирги туркий тилларнинг лексик қатламида йўқ.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Вафоев, Баҳром. Мева номлари, "ФАН" нашриёти, Тошкент, 1991 — 151-бет. ИСБН 5 - 648 - 01251 -9.