Norika Sefa
| Норика Сефа | |
|---|---|
| Таваллуди | |
| Таълими | Прагадаги Бадиий академиянинг кино ва телевизион мактаби |
| Касби | Филм директори |
Норика Сефа — косовалик кинорежиссёр, ёзувчи ва муҳаррир. У ҳозирда Чехиянинг пойтахти Прага шаҳрида яшайди[1]. Унинг илк дебют филми 2021-йилда суратга олинган „Нë кëрким тë венерëс“ (Венера қидирилмоқда) филми ҳисобланади[2]. Мазкур ижод маҳсули Роттердамдаги 50-халқаро кинофестивалда ҳакамлар ҳай’атининг махсус мукофотига сазовор бўлган[3].
Ҳаёти ва иш фаолияти
Норика Сефа Прагадаги Бадиий академиянинг кино ва телевизион мактабида магистр даражасини қўлга киритган. У одатда бадиий ва ҳужжатли филмларни бирлаштиришга уринади. Норика Сефа Европа кино академиясига таклиф қилинган[4].
Десде Арриба — Перу ўрмонида Вернер Герцог раҳбарлигида 2020-йилда суратга олинган гибрид шаклдаги ҳужжатли филм[5].
Нë кëрким тë венерëс
Венера қидирилмоқда (албанча: Нë кëрким тë венерëс) (2021) — Норика Сефанинг дебют бадиий филми. Филм Косовода, асосан, актёр бўлмаган ҳаваскорлардан ташкил топган жамоа билан суратга олинган вояга етганлар драмасидир. У Косовонинг экзотик стереотиплардан узоқдаги ҳолатини кўрсатишга қаратилган[6][7][8]. Филм чекка қишлоқда ота-онаси, икки укаси ва бувиси билан тор уйда яшовчи Венера (иқтидорли Косоваре Красниқи томонидан ижо этилган) исмли ўсмир қиз ва унинг дугонаси Дорина (Розафа Cефаж томонидан ўйналган) ҳақида.
Венера қидирилмоқда филми Приштинадаги Cирcле Продуcтион томонидан ишлаб чиқарилган.
Филм Косово кинематография маркази ва Македония ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган. Филм Косовонинг Македония билан чегара ҳудудидаги кичик шаҳарчада суратга олинган. Филмнинг премераси Роттердамдаги 50-халқаро кинофестивалда бўлиб ўтган ва „Тигер“ танловида ҳакамлар ҳай’атининг махсус мукофотига сазовор бўлган[3]. Норика Сефа ҳозирда Косовода ўзининг навбатдаги бадиий филмини суратга олиш билан шуғулланмоқда[5].
Филмографияси
- Десде Арриба (2020) — қисқа ҳужжатли филм
- Кисс Ме, Ноw (2020) — қисқача ҳужжатли филм
- Нë кëрким тë Венерëс/Венера қидирилмоқда (2021) — бадиий филм
Манбалар
- ↑ „Норика Сефа | ИФФР“. иффр.cом. 2022-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ Аббатесcианни. „Лоокинг фор Венера: а cоминг оф аге анд эманcипатион сторй ин тодай'с Косово“. Cалверт 22 Фоундатион. Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ 3,0 3,1 Далтон. „Филм Републиc боардс Роттердам спеcиал журй призе wиннер 'Лоокинг Фор Венера' (эхcлусиве)“. Сcреэн. Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ „Докуфест“. Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ 5,0 5,1 „Фестивал Сcопе“. про.фестивалсcопе.cом. Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ „Норика Сефа • Диреcтор оф Лоокинг фор Венера“ (эн). Cинеуропа – тҳе бест оф эуропеан cинема. Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ Далтон. „Филм Републиc селлс 'Лоокинг Фор Венера' то Муби, пиcкс уп тwо титлес (эхcлусиве)“. Сcреэн. Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ Ёунг. „'Лоокинг Фор Венера': Роттердам Ревиэw“. Сcреэн. Қаралди: 2022-йил 10-март.