Norilsk
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Норилск — Россия Федерациясининг Красноярск ўлкасидаги шаҳар (1953-йилдан). Дунёда энг шимолий шаҳарлардан бири (Шим. Қутбий дойра орқасида жойлашган). Темир йўл стансияси (темир йўл орқали Енисейдаги Дудинка порти билан богланган). Ахрлиси 151,2 минг киши (1998). 1935-йилда кончилик-металлургия комбинати қурилиши муносабати билан вужудга келган. Рангли металлургия маркази. Никел, кобалт, мис ва бошқа рудалар қазиб олинади ва қай-та ишланади; тошкўмир қазиб олинади. Металлсозлик ва қурилиш матери-аллари саноати корхоналари ишлаб турибди. Мессояха-Норилск газ қувури ўтказилган. Чекка Шимол қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институти, театр, суратлар галереяси бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |