Norovirus
Норовирус (Норwалк вируси номи билан ҳам танилган) — гастроэнтеритни келтириб чиқарувчи энг кенг тарқалган вирус[1][2]. Баъзан „қишки қусиш касаллиги“ деб ҳам аталадиган ушбу инфексия қонсиз ич кетиши, қусиш ва ошқозондаги оғриқлар билан тавсифланади[3][4]. Шунингдек, иситма ёки бош оғриғи ҳам кузатилиши мумкин[3]. Касаллик белгилари вирус юққанидан сўнг одатда 24 соат ичида намоён бўлади ва соғайиш асосан бир-уч кун давом этади. Асоратлар кам учрайди, бироқ ёш болалар, кексалар ва бошқа сурункали касалликлари бор кишиларда сувсизланишга олиб келиши мумкин[3].
| Норовирус | |
|---|---|
| Синонимлари | Қишки қусиш вируси, ошқозон вируси |
|
| |
| Атомик аниқликда тўлиқ ва кесилган кўринишлар | |
| Белгилари | Ич кетиши, қусиш, қорин оғриғи, бош оғриғи |
| Мутахассислик | Юқумли касалликлар |
| Асоратлари | Сувсизланиш |
| Бошланиш вақти | Та’сирлангандан 12–24 соат ўтиб |
| Давомийлиги | 1–3 кун |
| Сабаблари | Норовирус |
| Ташхис усуллари | Белгиларга асосланган |
| Олдини олиш | Қўл ювиш, ифлосланган юзаларни дезинфексия қилиш |
| Даволаш | Қўллаб-қувватловчи даволаш (етарли миқдорда суюқлик ичиш ёки вена ичига суюқлик юбориш) |
| Ўлим ҳолати | Йилига тахминан 200 000 та |
Вирус одатда фекал-орал йўл орқали тарқалади[5]. Бу ифлосланган озиқ-овқат ёки сув, ёки одамдан одамга юқиш ҳолатлари орқали юз бериши мумкин[5]. Шунингдек, у ифлосланган юзалар ёки касалланган кишининг қусуғидан ҳавога тарқалган томчилар орқали ҳам юқиши мумкин. Хавф омилларига таомларни антисанитария шароитида тайёрлаш ва тирбанд жойларда бирга яшаш киради. Диагноз, қоида тариқасида, аломатларга таяниб қўйилади. Тасдиқловчи таҳлиллар одатда ўтказилмайди, лекин касаллик авж олган пайтларда соғлиқни сақлаш идоралари томонидан ўтказилиши мумкин.
Олдини олиш чоралари қўлларни тўғри ювиш ва ифлосланган юзаларни дезинфексия қилишдан иборат[6]. Норовирусга қарши ваксина ёки махсус даволаш усули мавжуд эмас[6][7]. Даволаш, асосан, етарли миқдорда суюқлик ичиш ёки вена ичига суюқлик юбориш каби қўллаб-қувватловчи терапиядан иборат. Ичиш учун оғиз орқали қабул қилинадиган регидратация эритмалари афзал кўрилади, аммо таркибида кофеин ёки спиртли ичимлик бўлмаган бошқа ичимликлар ҳам ёрдам бериши мумкин. Норовируслар қобиқсиз бўлгани сабабли, таркибида спирт бўлган антисептик воситалари уларга қарши самарасиз бўлиши мумкин, бироқ вируснинг айрим генотиплари таъсирчанроқ бўлади[8].
Норовирус жаҳон миқёсида йилига қарийб 685 миллион одамнинг касалланишига ва 200 минг кишининг ўлимига сабаб бўлади[9]. У ҳам ривожланган, ҳам ривожланаётган мамлакатларда кенг тарқалган[10]. Касаллик кўпинча беш ёшгача бўлган болаларда кузатилади ва бу ёш гуруҳида ривожланаётган мамлакатларда тахминан 50 минг ўлим ҳолатига олиб келади. Норовирус инфексияси асосан қиш ойларида кўп учрайди. У кўпинча эпидемик тарзда, айниқса, бир жойда зич яшовчи одамлар орасида тарқалади. АҚСҲда озиқ-овқатдан заҳарланиш билан боғлиқ барча касаллик авж олишининг қарийб ярмига айнан шу вирус сабабчидир. Вирус номи 1968-йилда касаллик тарқалган Огаё штатининг Норwалк шаҳри шарафига қўйилган[11].
Белгилари ва аломатлари
Норовирус инфексияси кўнгил айниши, қусиш, суюқ ич кетиши, қорин оғриғи ва айрим ҳолларда таъм билиш ҳиссини йўқотиш билан тавсифланади. Одатда, норовирус билан зарарлангандан 24 соат ўтиб, инсонда гастроэнтерит аломатлари пайдо бўлади[12]. Шунингдек, умумий ланжлик, ҳолсизлик, мушак оғриқлари, бош оғриғи ва ҳароратнинг бироз кўтарилиши кузатилиши мумкин. Касаллик кўпинча ўз-ўзидан ўтиб кетади ва камдан кам ҳолларда оғир кечади. Гарчи норовирус билан касалланиш ёқимсиз ҳолат бўлса-да, у одатда хавфли ҳисобланмайди ва уни юқтирганларнинг аксарияти икки-уч кун ичида бутунлай соғайиб кетади.
Норовирус иммунитети заиф, масалан, умумий ўзгарувчан иммун танқислиги бўлган ёки аъзолар кўчириб ўтказилгандан сўнг иммун тизими сустлашган одамларда узоқ муддатли инфексияни келтириб чиқариши мумкин[13]. Бундай инфексиялар аломатлар билан ёки аломатларсиз кечиши мумкин. Оғир ҳолларда сурункали инфексиялар норовирус билан боғлиқ энтеропатия, ичак ворсинкалари атрофияси ва малабсорбсияга олиб келиши мумкин[13].
Манбалар
- ↑ „Норовирус (вомитинг буг)“. нҳс.ук (2017-йил 19-октябр). 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 8-июн.
- ↑ „Норовирус Wорлдwиде“ (эн-ус). CДC (2017-йил 15-декабр). 2018-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-декабр.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Норовирус Сймптомс“ (эн-ус). CДC (2016-йил 24-июн). 2018-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-декабр.
- ↑ Брунетте, Гарй W.. CДC Еллоw Боок 2018: Ҳеалтҳ Информатион фор Интернатионал Травел. Охфорд Университй Пресс, 2017 — 269-бет. ИСБН 9780190628611. Қаралди: 2020-йил 5-сентябр (2022-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган).
- ↑ 5,0 5,1 Брунетте, Гарй W.. CДC Еллоw Боок 2018: Ҳеалтҳ Информатион фор Интернатионал Травел. Охфорд Университй Пресс, 2017 — 269-бет. ИСБН 9780190628611. Қаралди: 2020-йил 5-сентябр (2022-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган).
- ↑ 6,0 6,1 „Превентинг Норовирус Инфеcтион“ (эн-ус). CДC (2017-йил 5-май). 2017-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-декабр.
- ↑ „Норовирус – Треатмент“. CДC. 2017-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-декабр.
- ↑ Парк, Геун Wоо; Cоллинс, Никаил; Барcлай, Леслиэ; Ҳу, Лия; Прасад, Б. В. Венкатарам; Лопман, Бенжамин А.; Винжé, Жан (23 Жуне 2016). "Страин-Спеcифиc Виролйсис Паттернс оф Ҳуман Норовирусес ин Респонсе то Алcоҳолс". ПЛОС ОНЕ 11 (6). дои:10.1371/жоурнал.поне.0157787. ИССН 1932-6203. ПМИД 27337036. ПМC 4919085. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=4919085.
- ↑ „Глобал Бурден оф Норовирус анд Проспеcц фор Ваccине Девелопмент“. CДC (2015-йил 1-август). 2017-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-декабр.
- ↑ "А сйстематиc ревиэw анд мета-аналйсис оф тҳе преваленcе оф норовирус ин cасес оф гастроэнтеритис ин девелопинг cоунтриэс". Медиcине 96 (40). Оcтобер 2017. дои:10.1097/МД.0000000000008139. ПМИД 28984764. ПМC 5738000. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=5738000.
- ↑ Весикари, Тимо „25. Норовирус ваccинес ин пипелине девелопмент“, . Педиатриc Ваccинес анд Ваccинатионс: А Эуропеан Техтбоок, Сеcонд (эн), Сwитзерланд: Спрингер, 2021 — 289–292-бет. ИСБН 978-3-030-77172-0.
- ↑ „Норовирус | Cлиниcал Овервиэw | CДC“. www.cдc.гов. 2016-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-март.
- ↑ 13,0 13,1 Бок, К; Греэн, К. Й. (2013-03-16). "Норовирус Гастроэнтеритис ин Иммуноcомпромисед Патиэнц". Неw Энгланд Жоурнал оф Медиcине 368 (10): 971. дои:10.1056/НЕЖМc1301022. ПМИД 23465122. ПМC 4793940. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=4793940.
Ҳаволалар
- Норовирус (вомитинг буг) НҲС Норовирус инфеcтионс
- Глобал нетwорк анд датабасе норовирусес
- CДC Вирал Гастроэнтеритис ФАҚс: Cентер фор Дисеасе Cонтрол анд Превентион оф Фоод Иллнесс Фаcт Шеэт
- „Норовирус ин Ҳеалтҳcаре Фаcилитиэс Фаcт Шеэт“, CДC, релеасед 21 Деcембер 2006
- типс фром CДC фор cруисе ваcатионерс
- Вирус Патҳоген Датабасе анд Аналйсис Ресоурcе (ВиПР): Cалиcивиридаэ (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-09-13 санасида архивланган)
- 3Д струcтуре оф Норовирус фром тҳе ЭМ Дата Банк ат тҳе Эуропеан Биоинформатиcс Институте УК
- Виралзоне: Норовирус
- ИCТВ Репорт: Cалиcивиридаэ