Nosir Maxmudov
Носир Махмудович Махмудов (1950-йил, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, иқтисод фанлари доктори, профессор.
| Носир Махмудов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1950-йил Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Тошкент давлат иқтисодиёт университети |
| Таълими | Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти |
| Илмий даражаси | иқтисод фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
Биографияси
Носир Махмудов 1950-йилда туғилган. 1968—1973-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаси, 1973—1974-йилларда Марғилон тўқимачилик техникуми ўқитувчиси, 1974—1975-йилларда Бухоро пахта комбинати катта иқтисодчиси, 1975—1977-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти изланувчи-тадқиқотчиси, 1977—1980-йилларда Киев халқ хўжалиги институти аспиранти, 1980—1984-йилларда Тошкент халқ хўжалиги институти иқтисодий кибернетика кафедраси ассистенти, 1984—1986-йилларда Тошкент халқ хўжалиги институти иқтисодий кибернетика кафедраси катта ўкитувчиси, 1986-1991-йилларда Тошкент халқ хўжалиги институти иқтисодий кибернетика кафедраси доценти, 1991—1993-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети докторанти, 1993—1995-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети илмий кенгаш котиби, 1995—1996-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети илмий иқтисодий ахборотлар маркази бошлиғи, 1996—1998-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети божхона иши кафедраси мудири, 1998—2001-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистратура декани, 2001—2003-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети илмий ишлар ва ахборот технологиялари бўйича проректори, 2003—2005-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистратура декани, 2005—2006-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети иқтисодий информатика кафедраси мудири, 2006—2010-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети илмий ишлар бўйича проректори, 2010-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректор вазифасини вақтинча бажарувчиси, 2010—2011-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети илмий ишлар бўйича проректори, 2011—2012-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Макроиқтисодиёт кафедраси мудири, 2012—2012-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Макроиқтисодиёт кафедраси мудири вазифасини вақтинча бажарувчиси, 2012—2020-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Макроиқтисодиёт кафедраси профессори, 2020—2021-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш кафедраси профессори сифатида ишлаган. 2021-йилдан Тошкент давлат иқтисодиёт университети макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш кафедраси профессори[1].
Илмий фаолияти
80 дан ортиқ илмий ишлар, шундан 7 таси ўқув қўлланма ва илмий монография ҳамда рисолалар муаллифи бўлиб, улар асосан Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни моделлаштириш, макроиқтисодий кўрсаткичларни прогнозлаштириш, саноат соҳаларини бошқарув тизимининг иқтисодий тадқиқоти, пахта ва енгил саноат корхоналарини барқарор ривожлантириш стратегиялари тадқиқоти, ижтимоий-иқтисодий жараёнларни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқа ижтимоий долзарб муаммоларга бағишланган[1].