Носирийя (араб. الناصرية) ёки носирийлик – Марокашнинг жанубида, Тамегроут зовиясида Сидий Муҳаммад ибн Носир Дарва’ий (1603—1674) асос солган сўфийлик тариқати бўлиб, шозилийя тариқатининг бир тармоғи ҳисобланади. Тариқат айниқса ХВИИИ асрда ниҳоятда кучайган. Маркази Тамегроут бўлган. Тамегроут – Марокаш жанубидаги Драа дарёси водийсида жойлашган қишлоқ. У ўзининг машҳур зовияси орқали тарихан илм ва дин маркази бўлиб хизмат қилган.