Носир (арабча: نصر‎‎ — ёрдам, кўмак; ғалаба, ютуқ) — келиб чиқиши арабча бўлган эркаклар исми[1]. Кўп халқларда, жумладан, ўзбекларда кенг тарқалган.

Носир
(арабча: نصر‎‎)
Жинс эркак
Этимологик маъноси ёрдам, кўмак; ғалаба, ютуқ
Келиб чиқиши арабча
Ота исми Носир ўғли, Носирович
Носир қизи, Носировна
Ясама шакллари Носирбек, Носиржон
Чет тиллардаги ўхшашликлар арабча: نصر‎‎
Боғлиқ мақолалар:
Vikilugʻat logotipi
Викилуғатда ушбу сўзга оид батафсил маълумот берувчи саҳифа мавжуд:
    носир

Арабча „наср“ сўзи – „ёрдам бермоқ“, „ғалаба қозонмоқ“ феълидан келиб чиққан. Бу исм Мансур, Нусрат, Насриддин исмлари билан ва ансор, нусайрийлар ва ан-насрония (христианлик) сўзлари билан бир ўзакка эга[манба керак].

Таниқли шахслар

Тарихий шахслар

Давлат ва жамоат арбоблари, сиёсатчилар

Фан арбоблари ва олимлар

  • Носир Аҳмедов — анатом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1990). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокор (1967), тиббиёт фанлари доктори (1965), профессор (1967);
  • Носир Фозилов — ёзувчи, таржимон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1990);
  • Носир Исмоилов — терапевт; Ўзбекистон Фанлар Академияси мухбир аъзоси (1947), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1948), тиббиёт фанлари доктори (1947), профессор (1948);
  • Носир Махмудов — ўзбекистонлик олим, иқтисод фанлари доктори, профессор;
  • Носир Муҳаммад — ўзбек шоири, таржимон, халқаро журналист;
  • Носир Отабоев — ўзбекистонлик режиссёр, Ўзбекистон (1983) ва Қорақалпоғистон Республикаси (1999) санъат арбоби;
  • Носир Рашидов — машинасозлик соҳасидаги олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1982). Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги Фанлар академияси академик (1991), техника фанлари доктори (1976), профессор (1978).

Спортчилар

Фамилиялар

Манбалар

  1. ↑ „„Н“ ҳарфи“, Ўзбек тилининг изоҳли луғати (PDF ПДФ), 3-жилд, Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2022 — 844-бет. ИСБН 978-9943-8834-6-8 (2024-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган).