Тҳе Сатурдай Эвенинг Пост архиви директорининг айтишича, журнал „носталгия ва меҳр аралашмаси“ билан тақдирланган.[1]

Носталгия — бу шахс ўтмишдаги бахтли ҳаёт даврни ёки жойини соғиниш[2]. „Носталгия“ сўзи юнончадан олинган бирикма бўлиб, у „νόστος“ (нóстос), „уйга қайтиш“ ва ва „ἄλγος“ (áлгос), „қайғу“ ёки „маъюслик“ деган маънони англатади. ХВИИ асрда уйдан узоқда жанг қилаётган швейсариялик ёлланма талаба аскарларнинг қайғуларини тасвирлаш учун яратилган сўз[3]. Ҳозирги замонавий даврда — меланхолия сифатида тиббий ҳолат дея тасвирланган ва Романтизм даврида муҳим тропга айланган[2].

Носталгия ўтмишга, унинг ўзига хослигига, имкониятларига ва воқеаларига, айниқса "ўтмишдаги яхши кунлар " ёки „илиқ болалик“ га интилиш билан боғланади[4]. Ҳис-туйғу — носталгиянинг кучли қўзғатувчиси ҳисобланади. Қўзғатувчили стимуллар биринчи навбатда миянинг ҳиссий ўриндиғи бўлган амигдаладан ўтиб, бундай огоҳлантиришларни қайта ишлаш туфайли соғинч ҳиссини уйғотади. Инсоннинг ўтмиши ҳақидаги бу хотиралар одатда муҳим воқеалар, уларни қизиқтирадиган одамлар ва вақт ўтказган жойлари ҳақидаги эслашлардир. Мусиқа[5] ўйин-кулги (филмлар[6], видеоўйинлар ва бошқалар) об-ҳаво[7] ҳам носталгиянинг кучли тепкилари бўлиши мумкин.

Функсиялари

Вақт ўтиши билан Носталгия таърифи сезиларли даражада ўзгарган. Юнонча „уйга қайтиш“ ва „оғриқ“ деган маъноларни англатувчи сўз илдизларига келадиган бўлсак, ватан соғинчини ифодаловч бу туйғу асрлар давомида заифлаштирувчи ва ҳатто ўлимга олиб келувчи касаллик деб ҳисобланган. Замонавий нуқтаи назарга кўра эса, носталгия — одамлар тез-тез бошидан кечирадиган мустақил, ижобий туйғу ҳисобланади. Носталгия руҳий ҳолатни яхшилаш, ижтимоий алоқадорликни ошириш, ўзига ижобий муносабатни кучайтириши каби муҳим психологик функсияларга эга[8]. Бир қанча носталгик акс бирдан ортиқ функсияларни бажаради ва умуман олганда уларни бошдан кечирганларга фойда келтиради. Бундай фойдалар сурункали характерга ёки шахсий хусусият „носталгияга мойиллик“га олиб келиши мумкин[9][10]. Шунингдек, носталгия, ўрганиш ва хотирани мустаҳкамлаш билан боғланади[11].

Кайфиятни яхшилайди

Гарчи носталгия кўпинча салбий ҳис-туйғулар билан қўзғатилса-да, носталгик фикрлар оқибатида одамнинг кайфиятини кўтарилади, ижобий ҳис-туйғулар оширилади, бу эса илиқлик туйғуларини келтириб чиқаради. Кайфиятни яхшилаш усулларидан бири бу инсоннинг бахтига тўсқинлик қиладиган муаммоларни самарали ҳал қилишдир. Батчо (2013) носталгияга мойиллик стратегияларни режалаштириш ва амалга оширишнинг барча босқичларида қийинчиликларни муваффақиятли енгиш усуллари ва шунингдек муаммони позитив мушоҳада қилиш билан ижобий равишда боғлиқлигини аниқлади. Ушбу тадқиқотлар носталгияга мойил одамларда учраши мумкин бўлган қийинчиликларни енгиш усуллари кўпинча стрессли пайтларда фойдалидир деган хулосага олиб келди. Носталгия қийин пайтларда қўллаб-қувватлашни ошириб, енгиш стратегияларига ва уларни амалга оширишга кўпроқ эътибор қаратиш билан боғлиқ бўлиши мумкин[12].

Ижтимоий алоқани оширади

„Тwеэд рун“, 2013

Шунингдек носталгия, баъзида сиз билан яқин бўлган одамлар ҳақидаги хотираларини ҳам ўз ичига олади ва бу орқали инсонни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳисси ва алоқаларни оширади. Носталгия, айниқса, ёлғизлик туйғуси билан қўзғалади, аммо яқин муносабатларнинг акси билан бу ҳис-туйғуга қарши туради. Зҳоуга кўра (2008), ёлғиз одамлар кўпинча ижтимоий қўллаб қувватлаш ҳақида камроқ тасаввурга эга бўладилар. Бироқ, ёлғизлик носталгияга олиб келади ва бу аслида ижтимоий қўллаб-қувватлаш тушунчаларини оширади. Шундай қилиб, Зҳоу ва унинг ҳамкасблари (2008) носталгия одамларнинг ижтимоий боғлиқлигини тиклаш функсиясини бажаради деган хулосага келишди[13].

Ўз-ўзини ижобий баҳолашни кучайтиради

Носталгия курашиш механизми бўлиб хизмат қилади ва одамларга ўзларини яхши ҳис қилишларига ёрдам беради. Весс ва бошқалар. (2012) носталгик хотиралар ҳақида ўйланган суб’эктларда келажакдаги ҳаяжонли тажрибалар ҳақида ўйлаган суб`эктларга қараганда ижобий хусусиятлар кўпроқ мавжудлигини кўрсатди. Бундан ташқари ўтказилган иккинчи тадқиқотда, биринчи гуруҳ иштирокчилари носталгияга жалб қилиш ва носталгик рефлекцияга дучор бўлишди, бошқа гуруҳ иштирокчилари эса йўқ. Тадқиқотчилар яна бир бор ўз атрибутларини кўриб чиқдилар ва носталгик тажрибаларга дучор бўлмаган иштирокчилар худбинлик ва фақат ўзини ўйлайдиган хусусиятлар намунасини акс эттиришини аниқладилар. Бироқ, Весс ва бошқалар. (2012), носталгик рефлекцияга жалб қилинган иштирокчилар орасида бундай хусусиятлар заифлашганини ва кучсизроқ эканлигини аниқлади[14].

Экзистенсиал маънони беради

Носталгия саломатлик қўрқувларини буферлаш, шунингдек, муаммолар ёки стресс билан курашиш истагини бошлаш орқали ўз қадр-қимматини ва ҳаёт мазмунини оширишга ёрдам беради. Роутледге (2011) ва унинг ҳамкасблари носталгия инсоннинг ҳаётдаги маъно ҳисси билан ижобий боғлиқлигини аниқладилар. Иккинчи тадқиқот шуни кўрсатдики, носталгия инсоннинг ҳаётдаги маъно ҳиссини оширади, бу эса ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳисси ва алоқа билан боғлиқ деб ҳисобланади. Учинчидан, тадқиқотчилар ҳатто қўрқув остидаги маъно ҳар доим носталгия учун қўзғатувчи бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини аниқладилар, бу эса носталгик рефлекцияни кучайтиради.Тўртинчи тадқиқотда кўрсатилганидек носталгияни қўзғатиш орқали, одамнинг бундай қўрқувлардан ҳимояланиш қобилияти минималлаштирилади. Охирги иккита тадқиқот шуни кўрсатдики, носталгия нафақат маъно яратишга, балки маъно етишмаслиги ва инсоннинг фаровонлиги ўртасидаги боғлиқликни бузиш орқали қўрқувларни буферлашга қодир. 2012-йилда Роутледге томонидан якунланган кузатув тадқиқотлари нафақат носталгия функсияси сифатида маъно топди, балки носталгик одамлар каттароқ идрок маъноларига эга, атрофдан камроқ маъно қидиради ва экзистенсиал қўрқувни яхшироқ буферлаши мумкин деган хулосага келди[15][16].

Фирибгарлик сифатида

Яқинда ўтказилган бир тадқиқот носталгия ғоясини танқид қилади, бунда баъзи шаклларда одамлар тарихий фактлардан қочиши учун ҳимоя механизмига айланиши мумкин[17]. Ушбу тадқиқот Жанубий Африкадаги апартеиднинг турли хил тасвирларини кўриб чиқди ва носталгия икки йўл сифатида намоён бўлишини таъкидлади[18]: „қайта тикловчи носталгия“ ўша ўтмишга қайтиш истаги ва танқидийроқ бўлган „рефлектив носталгия“.

Қулайлик сифатида

Ўтмишдаги хотираларни қайта тиклаш одамга тасалли бериши ва руҳий саломатликка ҳисса қўшиши мумкин[19]. Яқинда ўтказилган тиббий тадқиқотлардан бири ўтмишдаги „яхши“ хотиралар ҳақида ўйлашнинг физиологик таъсирини кўриб чиқди. Улар ўтмиш ҳақида „меҳр билан“ билан ўйлаш ҳақиқатан ҳам жисмоний иссиқлик ҳиссини кучайтирганини аниқладилар[20].

Сиёсий восита сифатида

2014-йилда Роутледге томонидан ўтказилган тадқиқотда у ва бир гуруҳ одамлар ҳаётларида катта ўзгаришлар ва ноаниқликлар ҳақида қанча кўп ўйлашса, ўтмишни шунчалик соғинишларини кузатдилар. Роутледге, идеаллаштирилган ўтмиш ғоясини қўллаш орқали сиёсатчилар сиёсий ишонтириш воситаси сифатида носталгияни маданий ташвишлар ва ноаниқликларни жозибали ва самарали қиладиган ижтимоий даъват қилиши мумкинлигини таклиф қилади[21][22].

Бошқа жиҳатлар

Тиббий ҳолат сифатида

Бу атама 1688-йилда Жоҳаннес Ҳофер (1669—1752) томонидан Базел диссертациясида киритилган. Ҳофер носталгияни „ватан соғинчи“ ва шунингдек швейсариялик ёлланма аскарлар Швейсария текисликларида ватанининг гўзал табиатини тез-тез қумсаганлари сабабли, мал ду Суиссе „Швейсария касаллиги“ деб киритди. Бу касаллик аломатлари ҳушидан кетиш, юқори иситма ва ўлимни ўз ичига олади.

Сир Жосепҳ Банкс бу сўзни ўз журналида Капитан Кукнинг биринчи саёҳати пайтида ишлатган, аммо журнал унинг ҳаёти давомида нашр этилмайди[23]. Ўлимга олиб келган ҳолатлар бўлганда аскарлар баъзан қўйиб юборилган ва уйларига жўнатилганда тузалиб кетган ҳолатлари бўлган. Бироқ, ташхисни қабул қилиш одатда аскар учун ҳақорат сифатида қабул қилинган.

1850-йилларга келиб носталгия маълум бир касаллик мақомини йўқотди ва кўпроқ патологик жараённинг аломати ёки босқичи сифатида кўрила бошлади. Бу меланхолиянинг бир шакли ва ўз жонига қасд қилишга мойил ҳолат сифатида қабул қилинди. Бироқ, носталгия ҳали ҳам Америка Фуқаролар Уруши давридаги аскарлар орасида ташхисланган эди[24]. 1870-йилларга келиб носталгияга тиббий категория сифатида қизиқиш деярли бутунлай йўқолди. Носталгия ҳали ҳам Биринчи ва Иккинчи Жаҳон урушларида, айниқса Америка қуролли кучлари томонидан тан олинган эди. Фронтни тўда-тўда тарк этаётган қўшинлар оқимини тўхтатиш сабабини ўрганиш ва тушуниш учун кўп вақт сарфланди (ББCнинг „Ўзлик асри“ ҳужжатли филмига қаранг).

Носталгия ўтмишдаги воқеаларни эслатувчи ҳотиралар томонидан қўзғатилади. Бунда келиб чиққан ҳис-туйғулар бахтдан қайғуга қадар фарқ қилиши мумкин. „Носталгик туйғу“ атамаси одатда маълум бир вақт даврига қайтишга интилиш билан боғлиқ ёқимли ҳис-туйғуларни тасвирлаш учун ишлатилади.

Романтизм

Швет носталгияси Куҳреиҳен қўшиғи билан боғлиқ бўлиб, қўшиқни швейсариялик ёлланма аскарларга айтиш ёки тинглаш тақиқланган эди, чунки носталгия қочиб кетиш, касаллик ёки ўлимга олиб келарди. Жеан-Жаcқуэс Роуссеаунинг 1767-йилги мусиқа луғатида (Диcтионнаире де Мусиқуэ) швейсариялик ёлланма аскарларнинг швейцарча қўшиқларни куйлашларига йўл қўймаслик учун қаттиқ жазо билан таҳдид қилинганлиги айтилади. Носталгиянинг романтизмга алоқаси ва Швейсарияга бўлган иштиёқ ХИХ асрда Европа маданий элитасини эгаллаб олган Швейсарияда илк туризм ривожланишининг муҳим омили бўлган.

Мусиқаси

Эски қўшиқларни эшитиш инсон хотирасини қайтариши мумкин. Муайян бир лаҳзада бир марта эшитилган, кейин эса узоқ вақтгача эшитилмаган қўшиқ тингловчида эслаб қолинган кун ва ўша пайтда содир бўлган воқеалар учун носталгик ҳисни беради. Бироқ, у қўшиқ инсон ҳаёти давомида эшитилса, у юқорида айтилган ҳисларни беришни йўқотади[5].

Китоблар

Инсон таниш мусиқа тинглаш, эски фотосуратларга қараш ёки ўтмишдаги муҳитни эслаши орқали носталгия туйғуларини атайлаб қўзғатиши мумкин[25]. Ушбу усул кенг тарқалган бўлиб, носталгия туйғусини уйғотиш учун кўплаб китоблар нашр қилинган. Китоблар носталгияни монетизация қилишда қўлланиладиган кўплаб воситаларнинг биридир[26].

Реклама воситаси сифатида

Оммавий ахборот воситалари ва рекламада носталгияни уйғотувчи тасвирлар, товушлар ва ҳаволалардан стратегик мақсадда истеъмолчилар ва маҳсулотлар ўртасида боғлиқлик ҳисси яратиш учун жамоатчиликни реклама қилинган маҳсулотларни истеъмол қилиш, томоша қилиш ёки сотиб олишга ишонтириш учун фойдаланиш мумкин[27]. Замонавий технологиялар носталгияни уйғотувчи реклама мавзуси, услуби ва дизайни орқали тайёрлайди[28]. Ўтмишни соғиниш туйғуси ижтимоий тармоқлар ва реклама орқали осонликча алоқа қилади, чунки бу оммавий ахборот воситалари кўп ҳис-туйғуларнинг иштирокини талаб қилади, ўз ғояларини тўлиқ ифодалай олади, шунинг учун олдинги ҳаётни кўпроқ эслатиб туради.

Самарали реклама схемаларида истеъмолчилар носталгияни ҳис қилишлари учун муайян воқеа ёки вақтни бошдан кечиришлари шарт эмас. Бу вакилносталгия деб аталадиган ҳодисага боғлиқ. Вакил носталгия — бу хотира доирасидан олдин ёки ундан ташқарида содир бўлган, лекин унга қайта-қайта таъсир қилиш натижаси билан боғлиқ (сентиментал қийматга эга) бир лаҳзага ҳасратли интилиш ҳисси[29]. Реклама ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг доимий тарғиботи носталгияни келтириб чиқаради.

Маркетингнинг тартиб доирасида ишлаб чиқилган, идеаллаштирилган шахс келажакка интилиш сифатида тавсифланган форесталгия носталгиянинг келажакка йўналтирилган ҳамкасби бўлиб хизмат қилади[30]. Фақат бахтли хотиралар сақланиб қоладиган носталгия сингари, форесталгия инсонларнга ҳозирги пайтдан қочиш ниятларини, ҳозирги ташвишлар ёқ бўлган романтиклашган келажакни тушунтиради. Маркетинг тадқиқотчилари гедоник ва утилитар маҳсулотларни тарғиб қилишда ва маҳсулотларини илгари суришда узоқ ўтмишдаги носталгия ва узоқ келажакдаги форесталгия рекламаси энг самарали йўл эканлигини аниқладилар. Бундан фарқли ўлароқ, узоқ ўтмишдаги носталгия ёки яқин келажак форесталгияси билан безатилган реклама кўнгилочар маҳсулотлар учун кўпроқ мос эди.

Манбалар

  1. ↑ Миллс, Wес. „Сатурдай Эвенинг Пост Cелебратес 200 Еарс“. Инсиде Индиана Бусинесс (6-июл 2021-йил). 19-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ 2,0 2,1 Бойм, Светлана. Тҳе Футуре оф Носталгиа. Басиc Боокс, 2002 — хиии–хив-бет. ИСБН 978-0-465-00708-0. [сайт ишламайди]
  3. ↑ Фуэнтенебро; де Диэго, Ф; Валиэнте, C (2014). „Носталгиа: а cонcептуал ҳисторй“. Ҳисторй оф Псйчиатрй. 25-жилд, № 4. 404–411-бет. дои:10.1177/0957154Х14545290. ПМИД 25395438.
  4. ↑ Седикидес, Cонстантине; Wилдсчут, Тим; Арндт, Жамиэ; Роутледге, Cлай (2008-йил октабр). „Носталгиа: Паст, Пресент, анд Футуре“. Cуррент Диреcтионс ин Псйчологиcал Сcиэнcе. 17-жилд, № 5. 304–307-бет. дои:10.1111/ж.1467-8721.2008.00595.х. {{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |дате= (ёрдам)
  5. ↑ 5,0 5,1 „Мусиc-Эвокед Носталгиа“.
  6. ↑ Нелаконда. „Бингинг он носталгиа – wҳй wе реплай ТВ фром оур ёутҳ“. тҳе Эпиc. Қаралди: 14-январ 2022-йил.
  7. ↑ „Студй: Носталгиа Макес Ус Wарм, анд Cолд Макес Ус Носталгиc“. Тҳе Атлантиc. 4-декабр 2012-йил.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  8. ↑ Wилдсчут, Тим; Седикидес, Cонстантине; Арндт, Жамиэ; Роутледге, Cлай (2006). „Носталгиа: Cонтент, триггерс, фунcтионс“ (ПДФ). Жоурнал оф Персоналитй анд Соcиал Псйчологй. 91-жилд, № 5. 975–993-бет. дои:10.1037/0022-3514.91.5.975. ПМИД 17059314.
  9. ↑ Ванесса Кöнеке: Море биттер тҳан сwеэт — Аре носталгиc пеопле ратҳер сад тҳан ҳаппй афтер алл? ГРИН Верлаг ГмбҲ, Мüнчен 2010, ИСБН 978-3640942268.
  10. ↑ Счиндлер, Роберт М.; Ҳолброок, Моррис Б. (1-апрел 2003-йил). „Носталгиа фор эарлй эхпериэнcе ас а детерминант оф cонсумер преференcес“. Псйчологй анд Маркетинг (инглизча). 20-жилд, № 4. 275–302-бет. дои:10.1002/мар.10074. ИССН 1520-6793.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  11. ↑ Оба К.; Нориучи М.; Атоми Т.; Моригучи Й.; Кикучи Й. (4-июн 2015-йил). „Меморй анд реwард сйстемс cопродуcе 'носталгиc' эхпериэнcес ин тҳе браин“. Соcиал Cогнитиве анд Аффеcтиве Неуросcиэнcе (инглизча). 11-жилд, № 7. 1069–1077-бет. дои:10.1093/сcан/нсв073. ПМC 4927028. ПМИД 26060325.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  12. ↑ Батчо, К. И. (2013). „Носталгиа: Ретреат ор суппорт ин диффиcулт тимес?“ Тҳе Америcан Жоурнал оф Псйчологй,
  13. ↑ Зҳоу, Х.; Седикидес, C.; Wилдсчут, Т.; Гао, Д. (2008). „Cоунтераcтинг лонелинесс: Он тҳе ресторативе фунcтион оф носталгиа“ (ПДФ). Псйчологиcал Сcиэнcе. 19-жилд, № 10. 1023–1029-бет. дои:10.1111/ж.1467-9280.2008.02194.х. ПМИД 19000213.
  14. ↑ Весс, М.; Арндт, Ж.; Роутледге, C.; Седикидес, C.; Wилдсчут, Т. (2012). „Носталгиа ас а ресоурcе фор тҳе селф“. Селф анд Идентитй. 11-жилд, № 3. 273–284-бет. дои:10.1080/15298868.2010.521452.
  15. ↑ Роутледге, C.; Арндт, Ж.; Wилдсчут, Т.; Седикидес, C.; Ҳарт, C. М. (2011). „Тҳе паст макес тҳе пресент меанингфул: Носталгиа ас ан эхистентиал ресоурcе“. Жоурнал оф Персоналитй анд Соcиал Псйчологй. 101-жилд, № 3. 638–652-бет. дои:10.1037/а0024292. ПМИД 21787094.
  16. ↑ Роутледге, C.; Wилдсчут, Т.; Седикидес, C.; Жуҳл, Ж.; Арндт, Ж. (2012). „Тҳе поwер оф тҳе паст: Носталгиа ас а меанинг-макинг ресоурcе“. Меморй. 20-жилд, № 5. 452–460-бет. дои:10.1080/09658211.2012.677452. ПМИД 22639901.
  17. ↑ Ҳоок, Д.(2012) „Сcреэнед ҳисторй: Носталгиа ас дефенсиве форматион.“ Пеаcе анд Cонфлиcт: Жоурнал оф Пеаcе Псйчологй, Вол 18 (3), Ауг, 2012. Спеcиал иссуэ: Оф Нарративес анд Носталгиа. пп. 225-239
  18. ↑ Бойм, С. (2001). Тҳе футуре оф носталгиа. Неw Ёрк, НЙ: Басиc Боокс
  19. ↑ Жоҳн Тиэрней. „Wҳат Ис Носталгиа Гоод Фор? Қуите а Бит, Ресеарч Шоwс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (8-июл 2013-йил). Қаралди: 9-июл 2013-йил.
  20. ↑ Зҳоу, Хинюэ; Wилдсчут, Тим; Седикидес, Cонстантине; Чен, Хиаохи; Вингерҳоэц, Ад Ж. Ж. М. (2012). „Ҳеартwарминг мемориэс: Носталгиа маинтаинс пҳйсиологиcал cомфорт“. Эмотион. 12-жилд, № 4. 678–684-бет. дои:10.1037/а0027236. ПМИД 22390713.
  21. ↑ Седикидес, C.; Wилдсчут, Т.; Роутледге, C.; Арндт, Ж. (2015). „Носталгиа cоунтераcц селф-дисcонтинуитй анд ресторес селф-cонтинуитй“ (ПДФ). Эуропеан Жоурнал оф Соcиал Псйчологй. 45-жилд, № 1. 52–61-бет. дои:10.1002/эжсп.2073.
  22. ↑ Роутледге, Cлай. „Аппроач Wитҳ Cаутион: Носталгиа Ис а Потент Политиcал Агент“. Ундарк Магазине (31-октабр 2017-йил).
  23. ↑ Беаглеҳоле, Ж. C. (эд.). Тҳе Эндеавоур Жоурнал оф Жосепҳ Банкс 1768-1771, Публиc Либрарй оф Неw Соутҳ Wалес/Ангус анд Роберцон, Сйдней, 1962, вол. ии, п. 145
  24. ↑ Wисcонсин Публиc Радио, То тҳе Бест оф Оур Кноwледге, „Светлана Бойм он Носталгиа“, 2002 Новембер 3
  25. ↑ „Тҳе Браин анд Носталгиа“. 15-май 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-июн 2022-йил.
  26. ↑ Носталгиа индустрй
  27. ↑ Лизарди, Р.. Медиатед Носталгиа. Марйланд: Лехингтон Боокс, 2015. 
  28. ↑ Ниэмеер, К.. Медиа анд Носталгиа. Палграве Маcмиллан, 2014. ИСБН 978-1-137-37588-9. 
  29. ↑ Мерчант, А (2013). „Эффеcц оф адвертисинг эвокед виcариоус носталгиа ин бранд ҳеритаге“. Жоурнал оф Бусинесс Ресеарч. 66-бет.
  30. ↑ Барнwелл, Р Wихел; Cоллиэр, Жоэл; Шанаҳан, Кевин Ж (5-апрел 2022-йил). „Носталгиа анд Форесталгиа: Инсигҳц, Эвалуатион, анд Имплиcатионс фор Адвертисинг анд Продуcт Тйпологй“. Жоурнал оф Адвертисинг. 50-жилд, № 5. 19-бет. дои:10.1080/00913367.2022.2036652. Қаралди: 8-апрел 2022-йил.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()