Нота алмашиш — халқаро шартномаларнн тузиш шаклларидан бири. Одатда, дипломатик муносабатларни ўрнатиш, дипломатик миссияларни элчихонага айлантириш, бирон-бир шартноманинг айрим қоидаларини аниклаштириш, шартнома амал қилишини тўхтатиш, мулкни топшириш ва шаҳрик. масалалар бўйича давлатлар ўртасида битимлар тузишда ноталар алмашинилади. Шартномани ташкил қилувчи нотанинг айнан бир хил матнини томонлар дастлабки тарзда оғзаки ёки дипломатик ёзишмалар йўли билан келишиб оладилар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил