Novatorlik
Новаторлик (лотинча — новатор) — янгиловчи, янгиланувчи. Адабиёт ва санъатдаги янгиланиш „новаторлик“ сўзи билан ифодаланади. Новаторлик адабий жараён билан боғлиқдир. У адабий анъана билан мустаҳкам алоқада бўлиб, кейинчалик ўзи адабий анъанага айланувчи адабий-эстетик ҳодисадир. Ўзбек адабиётида ХХ асрда шакл ва мазмун жиҳатидан тубдан янгиланди. Бунга Маҳмудхўжа Беҳбудий, Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий сингари ижодкорларнинг саъй-ҳаракати, ижодий интилишлари туфайли эришилди. Улар адабиётни мавжуд воқеликка яқинлаштириб, унга драма, роман сингари янги жанрларни олиб киришди. Новатор ижодкорларнинг интилишлари туфайли аруз шеър тизими ўрнини туркий тилга хос бармоқ шеър тизими эгаллади, адабий тил жимжимадор баландпарвозликдан холи бўлди. Ўзбек адабиёти Европа адабиётига хос янги жанрлар билан бойиди. Бир неча юз йил давомида шакл-шамойили ўзгармасдан келган ўзбек адабиёти ғоят қисқа вақт — бир неча йил ичида 302 303 мазмун ва шакл жиҳатидан тамоман янгиланиб, унинг мавзу доираси кенгайди, аввалги замонларга қиёслаганда, ҳаёт воқелигига янада яқинлашди. Ана шу даврда адабиёт тўғрисида тасаввур ўзгариб, адабиёт мавжуд ҳаёт воқелигини акс эттирувчи ўзига хос ойнага айланди. Ўтган замонларда ўзбек адабиёти қиёфасини ғазал, достон белгилаган бўлса, ХХ асрдан эътиборан бу мезон янгиланди. Бу даврга келиб, ўзбек адабиётида роман, қисқа, драма жанрининг салмоғи ортиб, бармоқ ундаги асосий шеър тизимига айланди.
Адабиётда анъанавийлик тушунчаси
Анъана новаторлик масаласи ворислик қонуниятининг намоён бўлиши демакдир. Анъана ўтмиш адабиётидан олган энг ажойиб ғоявий— бадиий бойликлар, келажак давр адабиётидан ривожлантирадиган ўтмиш адабиёти ёки бошқа халқларнинг адабиётларининг энг яхши ютуқлари адабий анъаналари бўлади .Жумладан, Навоий ўзининг асарларида инсонпарварлик 'кўрамонлик, халқлар дўстлиги 'зулм ва разолатга нафрат ғоялари кейинги ёзувчилар томонидан даврлар мобайнида ривожлантирилади.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |