Novdak masjidi
Новдак жоме масжиди – Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси тасарруфидаги жоме масжид бўлиб, Тошкент вилояти, Паркент туманида жойлашган бўлиб, туманнинг масжид ва мадрасалар таркибига киради[1].
| Масжид | |
Новдак жоме масжиди
Новдак | |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Тошкент |
| Туман | Паркент |
| Манзил | Бешқизилсой қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли бўлган Новдак маҳалла фуқаролар йиғини Бешқизилсой кўчаси |
| Йўналиши | сунний |
| Мулкдор | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Мусулмонлар идораси |
| Масжид тури | Жомеъ-Масжид |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
| Сўнги имом | Абдуҳамидхўжа домла Дадаев |
| Қурилиш материали | ғишт, бетон, мармар |
| Ҳолати | амалдаги |
| Таровиҳ | |
| Саҳарлик ва ифторлик | |
| Кутубхона | |
Жойлашуви ва фаолияти
Новдак жоме масжиди Тошкент вилояти ҳудудидаги Паркент тумани, Бешқизилсой қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли бўлган Новдак маҳалла фуқаролар йиғини Бешқизилсой кўчасида жойлашган[2][3]. Ушбу жоме масжид 1 гектар ҳудудда жойлашган бўлиб 1500 кишига яқин бўлган намозхонларга мўлжалланган хонақоҳ, таҳоратхона, автотураргоҳ, зиёратчилар учун махсус алоҳида хоналар барпо этилган. Мазкур масжидга Бешқизилсой қишлоқ фуқаролар йиғини, Новдак маҳалла фуқаролар йиғини, Номданак маҳалла фуқаролар йиғини, Усталар маҳалла фуқаролар йиғини, Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғини, Бештерак маҳалла фуқаролар йиғини, Рамазон маҳалла фуқаролар йиғини, Сахоба маҳалла фуқаролар йиғини, Бирлик маҳалла фуқаролар йиғини, Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғини, Гулобод маҳалла фуқаролар йиғини, Полвонов маҳалла фуқаролар йиғини, Карим бува маҳалла фуқаролар йиғини, Анорзор маҳалла фуқаролар йиғини, Арслон ота маҳалла фуқаролар йиғини, Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини, Ш. Рашидов маҳалла фуқаролар йиғини, Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчилар ташриф буюришади. Ушбу жоме масжиднинг бош имом-хатиби Абдуҳамидхўжа домла Дадаев ҳисобланади.
Тарихи
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан рўйхатдан 1998-йил 11-декабр куни ўтказлиб, унинг устави Тошкент вилоят адлия бошқармасида рўйхатга олинган. Мазкур масжид 2019-йилда маҳаллий аҳоли вакиллари, ҳамда, ҳомийлар томонидан қайта таърланди. Янги масжид биноси ислом меъморчилиги асосида безатилган бўлиб, деворларига турли араб тилида оят ва суралар битилган.
Манбалар
- ↑ „НОВДАК ЖОМЕ МАСЖИДИ“. масжид.уз. Қаралди: 30-ноябр 2023-йил.
- ↑ „"НОВДАК" ЖОМЕЪ МАСЖИДИ“. стацнет.cо. Қаралди: 30-ноябр 2023-йил.
- ↑ „"Новдак" Жомеъ масжиди“. узорг.инфо. Қаралди: 30-ноябр 2023-йил.[сайт ишламайди]
