Нови-сад — Сербиянинг шим. қисмидаги шаҳар. Дунай дарёси бўйида. Воеводина мухтор ўлкасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 179,6 минг киши (2000). Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Юк ортиб-тушириш ҳажми бўйича мамлакатда Белграддан кейин 2-ўриндаги дарё порти. Н.-С. — йирик саноат шаҳри. Машинасозлик, кимё, фармацевтика, кўн-тери, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Мамлакатдаги муҳим қишлоқ хўжалиги раёнининг маркази. Университет, музей, картиналар галереяси, курорт бор. Шаҳарда қишлоқ хўжалиги ярмаркалари ўтказилади. ХИВ—ХВИИИ асрларда қурилган меъморий бинолар сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил