Новодевичий монастири - қад. рус меъморий ёдгорлиги. Аёллар монастири. Смоленскнинг олиниши шарафига княз Василий ИИИ томонидан бунёд этилган (1524). Дастлаб Москвани жан.дан ҳимоя қилиш вазифасини ўтайдиган қалъа сифатида курилган. ХВИ—ХВИИ асрларда аёллар монастири вазифасини ўтаган. Новодевичий монастири турли даврларда қурилган кунгурадор деворлар (ХВИИ аср охири), ҳашаматли собор (1524—25), ошхона, маликалар палатаси, ибодатхона (ХВИИ асрнинг 80-йиллари) ва кўп поғонали куркам қўнғироқхона минораси (1689—90) ва бошқалардан иборат. Уларнинг қурилиш усули ва меъморий безакларида ХВИИ аср рус меъморлигининг ўзига хос томонлари ёрқин акс этган. 1922—34 йиллардан музей ҳудудининг бир қисми рус маданиятининг таникли арбоблари, давлат, жамоат ва ҳарбий арбоблари ва бошқа дафн этилган Новодевичий кабристонига туташ. 1994-йил бошларида аёллар монастири тикланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил