Аммоний хлорид, новшадил, НҲ4C1 – рангсиз кристалл модда; сувда яхши эрийди, ҳавода ўзгармайди, қиздирилганда (180°) суюқланмай, буғланиб кетади. Аммоний хлорид газламаларга гул босишда, бўёқ ишлаб чиқаришда, металларни кавшарлашда ва қуруқ галваник элементлар тайёрлашда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил