Нукуз, некуз, некус — қўнғиротлар ҳамда қорақалпокларнинг кена-гас кабилалари таркибидаги уругларидан бири. Н. аслида мўғул қабилаларидан бирининг номи. Мўғуллар истилоси даврида (ХИИИ аср) Н.ларнинг бир қисми Дашти Кипчоққа, кейинчалик бошқа ўзбек қабилалари билан бирга Мо-вароуннаҳрга келиб ўрнашган бўлишлари мумкин. Буларнинг кўпчилик қисми вақт ўтиши билан маҳаллий халқлар — ўзбеклар, қорақалпоқларга аралашиб кетган. Рашидуддиннинг "Жоме ат-таворих", Абулғозий Баҳодирхоннинг "Шажараи турк" (нугузлар, нўгузлар, нукузлар), рус тадқиқотчиси Н. Ханиковнинг "Бухоро хонлигининг тавсифи" (нукуз), Вамберининг "Ўрта Осиё бўйлаб саёҳат" (нўкис, нукус, нукуз) асарида Н.лар қайд этилган. Н.ларнинг жуда оз қисми яқин вақтларгача (асосан, қуйи Қашқадарёда) йирик қабилалар таркибида уруғ бўлиб, ўз номларини сақлаб келганлар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил