Nuriddin Amriyev
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Нуриддин Натмиевич Амриев | ||
| Таваллуд санаси | 1959-йил 13-март | ||
| Таваллуд жойи | Тожикистон ССР СССР | ||
| Бўйи | 174 cм (5 фт 8 1⁄2 ин) | ||
| Амплуаси | Ҳужумчи | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 1977—1979 | CСКА Помир | 59 | (9) |
| 1979—1984 | Пахтакор | 136 | (15) |
| 1985 | CСКА Помир | 12 | (0) |
| 1986—1987 | CСКА (Киев) | 37 | (1) |
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Нуриддин Натмиевич Амриев (1959-йил 13-март) — совет футболчиси, ҳужумчи, ҳакам, мураббий.
Футболчилик фаолияти
Футбол ўйнашни Душанбедаги спорт мактабида бошлаган. Нуриддиннинг биринчи мураббийлар Г. Сйровацкий ва Ю. Карамян.
1977-йил май ойида у СССР ёшлар терма жамоаси таркибида УЭФА ўсмирлар ўртасидаги турнирда ўйнаган. Учинчи ўрин учун Германияга қарши ўйинда (7:2) иккита гол урган.
1977-йилда „Помир Душанбе“ клуби сафида биринчи лигада ўйнай бошлаган. У юқори старт тезлиги ва техник даражаси билан ажралиб турган.
1979-йил СССР халқлари Спартакиадасида Тожикистон ССР терма жамоаси номидан иштирок этган.
1979-йил август ойида „Пахтакор“ жамоаси аъзолари фожеали вафот этганидан сўнг, Совет Спорт қўмитаси ва СССР футбол федерациясининг қарори билан иттифоқдош республикалардан жамоани кучайтиришга қаратилган эди[1]. Нуриддин ҳам шу йили „Помир“ жамоасидан „Пахтакор“га таклиф этилди ва ёшлар жамоасидан таниган мураббийи Мосягин ва Помирда биргаликда ўйнаган Секеч билан ишлаган. У 1984-йилгача Пахтакор жамоасида ўйнаган, олий лигада 136 ўйин ўтказган ва 15 та гол урган. 1985-йилни биринчи лигада Помир таркибида ўтказган. Фаолиятини иккинчи лигада Киевнинг СКА жамоасида якунлаган (1986—1987).
Республика тоифали ҳакам, 1990-1991-йилларда СССР иккинчи ва иккинчи қуйи лигалари ўйинларида ишлаган.
1993-йилдан Самарқанд олимпия захиралари футбол мактаб-интернатида болалар мураббийи бўлиб ишлаган.
Манбалар
- ↑ „Горячий привет Пехлеваниди, Огаю, Бердыеву и Гурману из ложи ВИП-стадиона «Пахтакор»“. 2021-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-апрел.
Ҳаволалар
- Белгиядан Тошкентга. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-05-08 санасида архивланган) Нуриддин Амриэвнинг футбол йўли (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-05-08 санасида архивланган)