Nurullah Atach
Нуруллоҳ Атач (1898-йил 21-август - 1957-йил 17-май) - туркиялик танқидчи, эссеист, ёзувчи, шоир .
| Нуруллаҳ Атач |
|---|
Ҳаёти
Нуруллоҳ Аточ 1898-йил 21-августда Истанбулда Жозеф фон Ҳаммернинг “Усмонли тарихи” китобини турк тилига таржима қилган Меҳмед Ато Бейнинг ўғли бўлиб туғилган. Нуруллоҳ Атачнинг отаси Меҳмет Атач муваффақиятли бюрократ эди[1]. Бошланғич мактабдан сўнг 4 йил Галатасарой ўрта мактабида ўқиди. Кейин Швейцарияда ўқишни давом эттирди[2]. Отаси вафотидан кейин 1919-йилда Истанбулга қайтиб келди[3]. 1922-йилгача Истанбул университетининг адабиёт факултетида ўқишни давом эттирди. Уни тамомлай олмади. У франсуз тилидан дарс берган ва таржимон бўлиб ишлаган. 1945-йилдан кейин Президент таржимони бўлиб ишлаган[1]
1926-йилда Леман Атачга уйланди[4].. Мерал Атаç Толлуоғлу бу никоҳдан 1926-йилда туғилган бўлиб, кейинчалик у "Менинг отам Нуруллоҳ Атач" китобини ёзади, унда у отасининг ҳаётидан парчаларни ҳикоя қилади[5][6].
Ўлими
1955-йилда гут ва диабет пайдо бўлди. 1955-йилда рафиқаси вафотидан кейин жигар ва буйрак касалликлари бошланди. У 1957-йил 17 майда Истанбул Нумуне касалхонасида вафот этди[2].
Ўлимидан сўнг кўплаб адабий-бадиий журналларда унинг учун махсус сонлари чоп этилиб, у ҳақда 2 та китоб тайёрланди. Улардан биринчиси Тоҳир Алангу томонидан 1959-йилда тайёрланган Атаç'а Сайғи номли китоб бўлиб, унда унга ёзилган мақолалар жамланган. Иккинчиси, 1962-йилда Анқарада Турк Тили Жамияти томонидан нашр этилган Атаç номли китобдир.
Манба
- ↑ 1,0 1,1 „Дил дернеğи:Нуруллаҳ Атаç, УРЛ Эриşим тариҳи:5 Теммуз 2008“. 29 ҳазиран 2008да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5 теммуз 2008.
- ↑ 2,0 2,1 „Кüлтüр ве Туризм Баканлığı::Нуруллаҳ Атаç, УРЛ Эриşим тариҳи:5 Теммуз 2008“. 25 нисан 2009да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5 теммуз 2008.
- ↑ „Нуруллаҳ Атаç'ıн Элеşтири Пратиğинде Уйгарлıк Соруну УРЛ эриşим:5 Теммуз 2008“. 8 нисан 2006да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5 теммуз 2008.
- ↑ „Üнлüлерле япıлан öзел анкетлер, УРЛ Эриşим тариҳи:5 Теммуз 2008“. 25 нисан 2009да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5 теммуз 2008.
- ↑ „Кıзı, Атаç'ı анлатıёр,УРЛ Эриşим тариҳи:5 Теммуз 2008“. 25 нисан 2009да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5 теммуз 2008.
- ↑ „Биёграфи.нет;Мерал Атаç УРЛ Эриşим тариҳи:5 Теммуз 2008“. 21 март 2008да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5 теммуз 2008.