Nurxon Yoʻldoshxoʻjayeva
Нурхон Йўлдошхўжаева (айрим манбаларда Йўлдошева деб ёзиглан) (1913-йил, Марғилон — 1-июл 1929-йил, Марғилон ) — профессионал театр соҳасига кириб келган биринчи ўзбек раққосаси. 1928-йилдан Муҳитдин Қориёқубов раҳбарлигидаги консерт-этнографик ансамблида раққоса бўлиб ишлаган. Ансамблнинг Марғилонга қилган гастроли вақтида радикал диндорлар томонидан ваҳшиёна ўлдирилган. Нурхон аёллар озодлиги ва феодализмга қаршилик тимсолига айланган[1]. Бу фожиага бағишланган „Нурхон“ (Комил Яшин асари; Тўхтасин Жалилов мусиқаси) мусиқали драмаси яратилган. Марғилон шаҳри маданият уйи олдида Нурхонга ҳайкал ўрнатилган (1968, ҳайкалтарош Валентин Клебансов)[2][3].
| Нурхон Йўлдошхўжаева | |
|---|---|
| Файл:Нурхон Йўлдошхўжаева.жпг | |
| Таваллуди |
1913-йил |
| Вафоти |
[[Унехпеcтед < оператор-июн]] 1929-йил[[Туркум:Унехпеcтед < оператор-июнда вафот этганлар]] (16 ёш) Марғилон |
| Касби | раққоса, актриса |
Ҳаёти
Нурхон 1913-йилда Марғилонда ўзбек оиласида туғилган. Қатағон даври ва ўта диний муҳитда ўсган Нурхон ўша даврдаги бошқа ўзбек қизлари каби ёшлигидан паранжи кийишни бошлаган. Бироқ унинг театрга қизиқиши ортиб, 1928-йилда уйидан қочиб кетган ва ўша пайтда Самарқандда жойлашган Муҳитдин Қориёқубов театр труппасига қўшилади[4][5]. Нурхонга Уста Олим Комилов устозлик қилган ва у ердаги ҳамкасблари орасида бўлажак СССР халқ артисти Тамарахоним ва бўлажак Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Раҳимовалар ҳам бор эди. Нурхон гуруҳга қўшилганидан кўп ўтмай, 1928-йил 8-мартда халқаро хотин-қизлар кунини нишонлашда бошқа раққосалар билан биргаликда саҳнага чиқади ва ўзларига қўйилган ижтимоий мавқега қарши чиқиб, очиқчасига паранжиларини ечади. Тириклигида унга тез-тез диний ақидапарастлар томонидан таҳдид қилинар эди, улар Нурхон паранжисини ечиб, актрисалик фаолиятини олиб бориш орқали ижтимоий меъёрларга қарши чиққанидан ғазабланган[6].
Ўлдирилиши
Рақс труппаси ўзининг туғилиб ўсган шаҳри Марғилонга ташриф буюрганида, Нурхон оиласини зиёрат қилишга қарор қилади. Холасига ўрганган рақсларини тушиб беради ва қўшиқларини куйлаб беради, шундан сўнг холаси уни акаси Салихўжа қидираётганини айтади. Акаси Нурхонни пичоқ билан кутиб турган бир вақтда Нурхон кўз ўнгида пайдо бўлиши билан уни пичоқлаб ўлдирган. Воқеа жойига полиция ҳодимлари етиб келганидан сўнг Салихўжа дарҳол жиноятини тан олган. У қотиллик қасддан содир этилганини тасдиқлаган[7], уларнинг отаси Йўлдошхўжа Салимхўжаэв, мингбоши ва мулла Камол Ғиёсовнинг талаби билан синглисини ўлдириш учун Солихўжани Қур’он номи билан қасам ичтирган. Нурхоннинг ўлимининг эртасига жамоат майдонида катта дафн маросими бўлиб ўтди. Минглаб одамлар дафн маросимига ташриф буюришди ва аёллар унинг тобути олдида юзидаги пардаларини ечиб ташладилар[8]. Охир-оқибат унинг отаси ва укаси қотилликдаги иштироки учун судланиб, қатл этилди, мингбоши ва мулла эса сургун қилинди.
Опаси Нурхон билан бирга Театр труппасига қўшилган Бегимхон Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрида актрисалик фаолиятини муваффақиятли давом эттирди. 1929-йилнинг ёзида рақс жамоаси Марғилонга ташриф буюрганида, иккаласини ҳам ўлдирилиши режалаштирган бир вақтда ўзлари билмаган ҳолда икки опа-сингил ўз оиласини зиёрат қилиш ниятида бўлган, бироқ Бегимхон иситмаси кўтарилиб, ота-онасиникига бормай қолган, шунинг учун Нурхон ёлғиз ўзи вафот этган. Бегимхоннинг опаси Нурхон хотирасига бағишланган шеъри 1938-йил 20-ноябрда Ўзбекистоннинг „Ёш ленинчи“ газетасида чоп этилган[9].
Хотираси
Вафотидан сўнг Нурхон СССР ҳукумати томонидан Турсуной Саидазимова сингари мард совет намунаси[10] сифатида тақдирланган. Марғилон шаҳрида Маданият уйи олдига Нурхон[11] ҳайкали қурилиб, ўрнатилди. 1967-йилда ҳайкалтарош Валентин Клеванцов томонидан қурилган[12][13] ҳайкал 1991-йилда Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси барҳам топганидан сўнг кўп ўтмай 1993-йилда олиб ташланган; Аёллар озодлиги учун курашни ифодаловчи ёш аёлга ўрнатилган ёдгорлик посцовет Ўзбекистонда ахлоқсизлик деб ҳисобланган[14][15]. Фарғона шаҳрида „Нурхон“ кинотеатри мавжуд[16].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Виткович, Виктор. А Тоур Оф Совиэт Узбекистан. Мосcоw: Фореигн Лангуагес Публишинг Ҳоусе, 1954 — 98-бет.
- ↑ "Нурхон" ЎзМЕ. Н-ҳарфи, саҳифа 248[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Бой Лоокс уп ат Статуэ оф Нуркҳон
- ↑ Камп, Марианне. Тҳе Неw Wоман ин Узбекистан: Ислам, Модернитй, анд Унвеилинг ундер Cоммунисм (эн). Университй оф Wашингтон Пресс, 2011 — 205-206-бет. ИСБН 9780295802473.
- ↑ "Нурхон". Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. 6. Ташкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. 2003. Арчивед фром тҳе оригинал он 2022-01-01. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20220101222451/ҳттпс://н.зиёуз.cом/боокс/узбекистон_миллий_энсиклопедияси/О%27збекистон%20Миллий%20Энсиклопедияси%20-%20Н%20ҳарфи.пдф.<!--->
- ↑ История узбекской музыки: Учеб. пособие для муз. вузов (ру). Музыка, 1979.
- ↑ Нам, Надезҳда; Исламова, Лола „Женщина и свобода в выборе одежды“ (ру). Анҳор.уз (2017-йил 16-январ). Қаралди: 2019-йил 29-январ.
- ↑ Авдеэва, Любов. Тамара Ханум. Моя жизнь. Воспоминания о себе и выдающихся деятелях искусств Узбекистана. Ташкент: Национальной библиотеки Узбекистана имени А. Навои, 2009.
- ↑ Окҳунова, Этибор. Тариҳ саҳифаларини варақаганда: Мунаввар чорраҳалар (уз). Совет Ўзбекистони (1986-йил 13-март), с. 4.
- ↑ Рубин, Дон. Wорлд Энcйcлопедиа оф Cонтемпорарй Тҳеатре, 1999-04-30 — 458-бет. ИСБН 9780415260879. Қаралди: 2010-йил 12-сентябр.
- ↑ „Пиcтуре оф тҳе статуэ — Бой Лоокс уп ат Статуэ оф Нуркҳон“. 2024-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-май.
- ↑ Иогансон, Борис Владимирович. Искусство стран и народов мира: краткая художественная енциклопедия : архитектура, живопись, скульптура, графика, декоративное искусство (ру). Советская энциклопедия, 1978 — 499-бет.
- ↑ „Сcулпторс“. Ўзбекистон ҳайкалтарошлиги.[сайт ишламайди]
- ↑ Тҳе Мосcоw Тимес, Волуме 2, Иссуэс 46-57 (эн). Мосcоw Тимес, 1995 — 36-бет.
- ↑ МаcЛеод, Cалум; Майҳеw, Брадлей. Оузбéкистан: Самарcанде, Боукҳара, Кҳива (фр). Олизане, 2004 — 141-бет. ИСБН 978-2-88086-313-5.
- ↑ „"Дайс оф тҳе Узбек Натионал Cинема Арц" ҳелд ин Маргилан“. Уздаилй.cом. 2018-йил 30-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 12-сентябр.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |