Nushaba Mammadli
| Нушаба Маммадли | |
|---|---|
|
| |
| Асл исми | Нüşабə Мəммəдли |
| Таваллуди |
1953-йил 6-январ |
Нушаба Маҳаммадали бинту Маммадли (1953-йил 6-январ санасида таваллуд топган) — озарбайжонлик ёзувчи аёл, публицист, Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳамда Озарбайжон Журналистлар уюшмаси аъзоси, „Озарбайжон ёзувчи аёллар жамияти“ жамоат бирлашмаси (ННТ) раиси, асосчиси ва муҳаррири. Шу билан бирга, „Ёзувчи аёллар“ журналининг бош мудири[1].
Таржимаи ҳоли
Нушаба Маҳаммадали қизи Маммадли (Маммадова) 1953-йил 6-январ куни Озарбайжон Республикасининг Ағдам шаҳрида дунёга келган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг, Озарбайжон давлат чет тиллар институтига ўқишга қабул қилинади ва у ерни педагог яъни инглиз тили ўқитувчиси мутахассислиги бўйича муваффақиятли тамомлаган. Илк меҳнат фаолиятини умумтаълим мактабида инглиз тили ўқитувчиси сифатида бошлаган[2].
Нушаба Маммадли „Əдалəт“, „İнтерфакс“, „Репортар“, „Карван“ газеталарида мухбир, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир бўлиб ишлаган. Нушаба Маммадли ёшлигидан ижод билан шуғуллана бошлаган. Шу билан бирга, кўплаб очерклар, насрий шеърлар, латифалар, сатирик ҳикоялар, масаллар, афсоналар, шунингдек, аллегорик ҳикоялар ва катта ҳажмли романлар муаллифи ҳамдир. Нушаба Қорабоғ воқеаларида ҳалок бўлган шаҳидлар ва асирга олинган аёлларга бағишлаб кўплаб асарлар бағишлаган. Нушаба Маммадлининг асирга олинган аёллар тақдирини ҳикоя қилувчи „Роуладес ёки чўлдаги йиғи овози“ („Зенгулə“) романи Озарбайжонда ҳам, дунёнинг бошқа мамлакатларида турли номинациялар бўйича мукофотларга сазовор бўлган. 2005-йилда ушбу роман Озарбайжонда „Йил китоби“ деб эълон қилинган. Нушаба Маммадлининг „Осмонларда кечган умр“ („Гöйлəрдə кеçəн öмüр“) ҳужжатли романи, „Бу бир оюндур“ (Бу бир оюндир) номли ҳикоялар китоби, „Зенгулə“ романи, „Виcдан дустаğı“ („Виждон ниҳоясида“), „Севги хиябанı“ („Муҳаббат хиёбони“) китобхонлар кўплаб томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди[2].
Ёзувчи „Зенгулə“ асари ва миллий адабиётга қўшган салмоқли ҳиссаси учун Россия Федерацияси Ёзувчилар уюшмаси томонидан Г. Р. Державин мукофоти билан тақдирланган. Шунингдек, Нушаба Маммадли 1000 га яқин публицистик мақолалар муаллифи. Россия Федерациясининг Иркуцк вилояти Уст-Илимск шаҳрида истиқомат қилиб, Қорабоғдаги воқеалар ҳақидаги ҳақиқатни оммага етказиш мақсадида „Комсомолская правда“(русча: Комсомольская правда), „Аргументй и фактй“ (русча: Аргументы и факты), „Уст-Илимская правда“ (русча: Усть-Илимская правда) газеталарида мақолалар чоп этиб борган. Нушаба Маммадли 2023-йилда қардош Туркияда содир бўлган кучли зилзила ҳақида 10 дан ортиқ ҳикоялар ёзган. 2014-йилда Евроосиё туркий дунёсининг болалар адабиётини нашр этиш бўйича биринчи симпозиумида қатнашгани учун Евроосиё кутубхоначилари уюшмаси тўгарагидан сертификат қўлга киритган[3].
Нушаба Маммадли 2023-йилда Туркияда юз берган зилзила ҳақида 10 дан ортиқ ҳикоялар ёзган. Унинг асарлари рус, турк, инглиз, ўзбек ва украин тилларига таржима қилинган. Маммадлининг китоблари Англия, Россия Федерацияси, Туркия, Чехия, Германия, Сербия, Словения, Украина, Ўзбекистон, Туркманистон кутубхоналари фондларида сақланиб келинади. Нушаба Маммадли кўплаб мукофотлар ва сертификатларни қўлга киритган[3].
Нушаба турмушга чиққан ва унинг бир нафар ўғил фарзанди бор.
Мукофотлари
1979-йилда „1978-йилдаги социалистик мусобақа ғолиби“ соврини қўлга киритган. 2005-йилда „Яддаş“ миллий мукофотига сазовор бўлган. Бунда икки йил ўтиб 2007-йилда „Сарват ва Сахават“ („Бойлик ва саховат“) мукофоти совриндорига айланади. Шунингдек, 2011-йилда „Сəмəд Вурğун мüкафатı“ ҳамда „İлин əн çох охунан вə севилəн язıçıсı“ Диплому мукофотларига ҳам сазовор бўлади.