Nushobod
Нушобод (форсча: نوش آباد, шунингдек, Нūшāбāд сифатида романизация қилинган; Ношāбāд сифатида ҳам танилган)[2] — Исфаҳон вилоятининг Аран ва Бидгол округига қарашли шаҳар. 2006-йил аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, унинг аҳолиси 10,476 нафар, 2,859 оиладан иборат бўлган[3].
Нушобод نوش آباد | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| Мамлакат | Эрон |
| Аҳолиси (2016) |
11,838[1] |
| Вақт минтақаси | УТCИРСТ |
Ер ости шаҳри
Оуйи (Нушобод) ер ости шаҳри Исфаҳон вилоятининг Кошан шаҳридан 5 км шимолда жойлашган қадимий меъморчилик намунаси ва диққатга сазовор қисми ҳисобланади. Нушобод шаҳри Эроннинг марказий чўл минтақасида жойлашгани учун об-ҳаво кескин ўзгарувчан. Кундузи Нушободда ҳарорат жуда иссиқ, кечалари эса совуқ бўлади.
Бу шаҳарнинг Нушобод („совуқ, мазали сув шаҳри“ маъносида) деб аталишининг сабаби шундаки, қадимда бу ҳудуддан ўтаётган Сосоний подшоҳларидан бири қудуқдан сув ичиш учун шу ерда тўхтаб ўтган. У сувнинг ниҳоятда тиниқ ва совуқлигини кўрган. Шунинг учун бу қудуқ атрофида шаҳар қуришни буюрди. Шаҳарни эса Анушобод деб номлайди. Кейинчалик бу ном Нушободга айланди.
Ушбу ер ости шаҳрининг қурилишининг сабабларидан бири минтақадаги кундузги ҳароратдан қочишдир. Аммо ер ости шаҳрининг ўйиб ишланганлигига асосий сабаб, ўтмишда бу ҳудуднинг хавфсиз бўлмаганлиги, босқинлардан азият чекканлигидир. Қолаверса, бутун шаҳар остида ер ости ўтиш йўллари занжирини ҳосил қилганлиги сабабли, аҳолининг ҳужумлар даврда у ерда бошпана топиши мумкинлиги эди. Ушбу йўлаклар орқали улар шаҳарнинг исталган нуқтасига кўринмасдан етиб боришлари мумкин эди.
Ушбу ер ости шаҳрининг чуқурлиги 4 метрдан 18 метргача. Ер ости шаҳрига бориш учун турли хил тешиклар мавжуд эди. Ушбу тешикларнинг баъзилари одамларнинг уйлари ичида, бошқалари эса шаҳар ташқарисидаги асосий қал’алар ва муҳим йиғилиш жойларида жойлашган эди. Одамлар кўчага чиқмасдан ер ости йўлакларида бир неча кун яшашлари мумкин бўлган.
Ушбу ер ости шаҳрида учта даража мавжуд бўлиб, улар турли даражаларга ўтиш учун пастдан юқорига ҳаракат қилиш учун мослаштирилган. Уларнинг архитектурасининг яна бир қизиқ жиҳати бу аҳолига душманларни пистирма қилиш имконини яратган эгри йўлаклар эди. Бундан ташқари, душманларга қарши туришнинг яна бир қанча ҳийла-найранглари бўлган. Масалан, хоналарнинг ўртасида чуқур тешиклар қазиш ва уларни думаловчи тошлар билан қоплаш[4].
Галерея
Манбалар
- ↑ „Статистиcал Cентер оф Иран > Ҳоме“.
- ↑ Нушобод cан бе фоунд ат ГЕОнет Ном Сервери, ат тҳис линк, бй опенинг тҳе Адванcед Сеарч бох, энтеринг "-3077362" ин тҳе "Униқуэ Феатуре Ид" форм, анд cлиcкинг он "Сеарч Датабасе".
- ↑ „Cенсус оф тҳе Исламиc Републиc оф Иран, 1385 (2006)“ (Эхcел). Эрон статистика маркази. 2011-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Ҳоме“. cивилтеcт.cом.