Википедияда исми Нусрат бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Нусрат Раҳмат – ўзбекистонлик публицист, ёзувчи ва журналист. 2004-йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист унвони билан тақдирланган[1].

Нусрат Раҳмат
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1941-йил 3-июл (1941-07-03) (85 ёш)
Қўшмачит қишлоғи, Самарқанд тумани, Самарқанд вилояти, ЎзССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Миллати ўзбек
Касби Публицист, ёзувчи ва журналист
Дини ислом
Машҳур ишлари Мен кашф этган Ҳиндистон мақоласи ва Омадсизлик ҳикояси
Маълумоти олий
Унвони

Ҳаёти

1941-йилнинг 3-июл куни Самарқанд туманида жойлашган Қўшмачит қишлоғида таваллуд топган[1]. „Ленин йўли“ газетасида ишлаган, „Қишлоқ ҳақиқати“ газетасининг Самарқанд, Бухоро вилоятлари бўйича мухбири бўлган. Кейин Тошкентга кўчиб „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“ газетаси[2],"Меҳнат" нашриёти, Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида хизмат қилган[3].

Ижоди

Нусрат Раҳматнинг илк китоби 1975-йилда „Агар табиатни севсангиз“ номи остида босиб чиқарилади. Кейинчалик адибнинг „Чанқовуз“, „Олис-олис сўқмоқлар“, „Дашт“, „Замондош ўйлари“, „Селекция мўжизаси“, „Сўқмоқлар ва сабоқлар“ каби йигирмадан ортиқ ҳикоя ва очерклардан ташкил топган китоб ва китобчалари дунё юзини кўради[4]. Бундан ташқари „Тақдимот“ шеърлар тўплами, „Фожиа“ деб номланган ҳикоялар тўплами, шунингдек, „Мен мухбирман“, „Мен редаксияданман“, „Энг ашаддий каллакесар“, „Асқад Мухтор дедилар“ сингари китоблари ҳам аллақачон халқимиз қалбини забт этган. Нусрат Раҳмат фақатгина бу билан чекланиб қолмасдан газета, журнал ва ҳатто интернет сайтларида[5] юздан ортиқ мақолаларини чоп эттирган. Бу эса унинг халқимизнинг жонкуяр фарзандларидан бири эканлигини исботлайди. Шундай буюк хизматлари сабабли Нусрат Раҳмат 2004-йилда „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист“ унвони билан тақдирланади[6].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Нусрат Раҳмат (1941)“. зиёуз.cом. Қаралди: 9-апрел 2023-йил.
  2. ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
  3. ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
  4. ↑ ҳттп://нусратраҳмат.блогспот.cом/
  5. ↑ ҳттпс://зарнеwс.уз/уз/пост/нусрат-раҳмат-жадидлар-сафида-туриб
  6. ↑ ҳттпс://кҳ-даврон.уз/таг/нусрат-раҳмат