1743-йилги қўлёзмадан, Гулшан-и ʿишқни ёзаётган Нусратий

Муҳаммад Нусрат (1674-йилда вафот этган), Нусратī („ғолиб“)[1]. номи билан танилган, Дакани урду шоири эди[2].

Ҳаёти

Нусрат Карнатик минтақасида брахман келиб чиқишли элита мусулмон оиласида туғилган[3]. У Бижапурга кўчиб ўтишидан аввал сўфий дарвеш сифатида яшаган[2]. У ерда у Адилшоҳий сулоласининг султони Али ИИ (ҳ. 1656–1672) хизматида мансабдор этиб тайинланган[4]. Унинг Али-нома (тах. 1665) достони учун у сарой шоири (малик ал-шуʿаро) унвонига сазовор бўлган[5]. У кексалик чоғида 1674[6] ёки 1683-йилда[7] вафот этган.

Асарлари

Нусратий ўз асарларини урдунинг Дакани лаҳжасида ва форс тилида ёзган[8]. Унинг шеъриятида қадимги лексика ва мураккаб услубдан фойдаланилади[2]. У қасида, ғазал ва айниқса маснавий жанрларининг йирик намояндаси бўлган[9]. Унинг илк асарларидан бири бўлган Миʿраж-нома султон Муҳаммад Одилшоҳ (ҳ. 1627–1656) учун ёзилган[10].

Унинг энг оригинал асари Али-нома бўлиб, унда Али ИИ нинг Бобурийлар ва Маратхаларга қарши урушлари эпик тарзда мадҳ этилган[11]. Бу Дакани тилида ҳукмдор мадҳига бағишланган энг қадимги панегирик асардир[4]. Нусратийнинг ўзи бу асар билан янги шеърий шаклни ихтиро қилганини, бу „урдуда ўз туридаги ягона нарса“ эканини таъкидлайди[12]. У форсча Шоҳнома намунаси асосида яратилган[13]. Граҳаме Баилей уни Бижапурда ёзилган энг буюк достон деб атайди[10].

Нусратийнинг охирги достони, худди шундай руҳда ёзилган Тарих-и Сикандари (Тарих-и Баҳлол Хони деб ҳам аталади) бўлиб, унда Баҳлол Хоннинг 1672-йилдаги Умрани жангида Шиважи устидан қозонган ғалабаси мадҳ этилади. У Али ИИнинг вориси Сикандар учун ёзилган[14]. Бижапур қудратининг чўққисида ёзилган Али-номадан фарқли ўлароқ, бу асар „асосан қайғули оҳангда“ ёзилган[12]. Нусратийнинг бошқа асарлари қаторида Гулшан-и ʿишқ (1658), қасидалар тўплами ва лирик тўплам Гулдаста-йи ʿишқ ҳам бор[15]. Гулшан-и ʿишқ жуда анъанавий ишқий достон ҳисобланади[16].

Манбалар

  1. ↑ Саксена 1990, сс. 39–40. Унинг тахаллуси "Наṣрат(ī) шаклида ҳам тилга олинади.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Ҳайwоод 1995.
  3. ↑ Ҳайwоод 1995; Заиди 1993, сс. 42–43.
  4. ↑ 4,0 4,1 Саксена 1990, сс. 39–40.
  5. ↑ Ҳайwоод 1995; Шарма 2020, с. 409; Саксена 1990, сс. 39–40.
  6. ↑ Наим 2017; Шарма 2020, с. 402.
  7. ↑ Баилей 1932, сс. 28–29, Заиди 1993, сс. 42–43 маълумотига кўра, у Бижапур қулаши (1686)дан сўнг вафот этган ва султон Аврангзеб томонидан тақдирланган.
  8. ↑ Шарма 2020, с. 402; Саксена 1990, сс. 39–40.
  9. ↑ Наим 2017; Ҳайwоод 1995.
  10. ↑ 10,0 10,1 Баилей 1932, сс. 28–29.
  11. ↑ Ҳайwоод 1995; Шарма 2020, с. 409; Даял 2020, с. 428.
  12. ↑ 12,0 12,1 Садиқ 1995, сс. 55–56.
  13. ↑ Заиди 1993, сс. 42–43.
  14. ↑ Даял 2020, с. 428.
  15. ↑ Ҳайwоод 1995; Шарма 2020, с. 409; Баилей 1932, сс. 28–29.
  16. ↑ Садиқ 1995, сс. 55–56; Баилей 1932, сс. 28–29.

Адабиётлар