Nusratullo Maxsum
Нусратулло Махсум (1881-йил 1-июл, Чашмаи Қозий, Ғарм, Қаротегин беклиги, Бухоро амирлиги — 1937-йил 1-ноябр, Москва) — Совет Тожикистони, Тожикистон ССР асосчиларидан бири, Тожикистон сиёсий ва давлат арбоби, сиёсатчи. Тожикистон Республикасининг олий унвони — Тожикистон Қаҳрамони соҳиби[1].
Нусратулло Махсум (Лутфуллоев) | |
|
Нусратулло Махсум 200 ТЖС купюрасида | |
| Шахсий маълумотлари | |
|---|---|
| Таваллуди |
1881-йил Чашмаи Қозий қишлоғи, Қаротегин беклиги |
| Вафоти |
1937-йил 1-ноябр Москва |
| Фуқаролиги | Тожикистон |
| Миллати | тожик |
| Сиёсий партияси | Тожикистон коммунистик партияси |
| Болалари | Хайринисо, Файзинисо, Мунавваршоҳ, Анваршоҳ, Хосиятмоҳ, Акбаршоҳ, Музаффаршоҳ |
| Мукофотлари |
„Қизил байроқ“ ордени, Тожикистон Қаҳрамони унвони (2006) |
Биографияси
Нусратулло Махсум Лутфуллоев — 1881-йилда Қаротегин (Бухоро амирлиги)нинг Чашмаи Қозий қишлоғида камбағал оилада туғилган. Ёшлигининг кўп қисмини Туркистон ўлкасининг Қўқон, Фарғона шаҳарларига саёҳат қилиб, ҳаммоллик билан шуғулланиб ўтказди. Биринчи Россия инқилоби даврида, 1905—1907-йилларда Нусратулла Махсум Қўқон шаҳридаги ишчиларнинг иш ташлаш ҳамда намойишларида қатнашган. 1920-йилда Бухоро халқ-демократик инқилоби ва Бухоро амирлиги қулагандан кейин Шарқий Бухорода совет ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун курашувчилар сафига қўшилди. 1921—1923-йилларда Бухоро Халқ Республикаси озиқ-овқат қўмитасининг ваколатли вакили сифатида Қизил Армияни таъминлашда, шунингдек, Гарм ва Душанбеда қўзғолонларга қарши курашда қатнашган. Кейин Шарқий Бухоро фавқулодда кўпкомиссияси раиси, Шарқий Бухоро Марказий Комитети раиси ва Тожикистон ССР инқилобий комитети раиси бўлиб ишлаган.
1926-йил 1-декабрда бўлиб ўтган Умумтожик ишчилар, деҳқонлар ва қизил аскарлар советлари таъсисчиларининг биринчи йиғилишида Нусратулло Махсум бир овоздан олий давлат органи — Тожикистон ССР Марказий Ижроия Қўмитаси раҳбари этиб сайланди. 1929-йилда Тожикистон Совет Социалистик Республикаси ташкил этилгандан сўнг у Тожикистон ССР Марказий Қўмитасининг раиси этиб сайланди ва 1933-йил декабригача бу лавозимда ишлади. Кейин у КПСС Марказий Қўмитасига юборилди ва Москвадаги Планлаштириш академиясида таҳсил олди. 1926—1930-йилларда Ўзбекистон МК аъзоси, 1930—1933-йилларда Тожикистон МК бюроси, 1927—1934-йилларда СССР Марказий Қўмитаси аъзоси бўлиб хизмат қилди. Нусратулло Махсумнинг замондошлари ва сафдошлари: Абдуқодир Муҳиддинов, Чинор Имомов, Шириншоҳ Шоҳтемур, Файзулла Хўжаев, Абдулла Раҳимбоев, Ўринбой Ашуров , Сайфулло Абдуллоев, Иброҳим Исмоилов, Саидаҳмад Анваров, Аҳмадбек Мавлонбеков, Абдураҳим Ҳожибоев.
Мукофотлари
Бухоро Республикаси ва Ўзбекистон Республикасининг қатор мукофотлари билан бир қаторда Қизил Байроқ ордени билан тақдирланган. 1937-йилда Нусратулло Махсум „халқ душмани“ сифатида 1937-йил 1-ноябрда қатл этилган. 1958-йил декабр ойида Олий Суд Ҳарбий коллегиясининг қарори ва СССР Бош прокурорининг хулосаси билан оқланган ва 1964-йил 26-июлда Нусратулло Махсум Коммунистик партияга қайта тикланган.
Оиласи
Нусратулло Махсум фарзандлари: Хайринисо, Файзинисо, Мунавваршоҳ, Анваршоҳ, Хосиятмоҳ, Акбаршоҳ, Музаффаршоҳ.
Тожикистон Қаҳрамони
2006-йил 27-июнда Тожикистон Республикаси Президентининг 1773-сонли фармони билан Нусратулло Махсум Тожикистон Республикасининг олий унвони, Тожикистон Қаҳрамони унвони билан тақдирланган[2].
Манбалар
- ↑ „Пули 3, 200 ва 500 сомонӣ вориди муомила мешавад“ (2010-йил 30-август).
- ↑ „Фармони Президенти Ҷумҳурии Тоҷикистон №1773“ (2011-йил 9-июл).