Nutriya

Нутрия, сув бобри (Мёcастор cойпус) — кемирувчилар туркуми, нутриясимонлар оиласига мансуб ҳайвон. Оиланинг ягона тури. Танасининг уз. 60 см гача, думи 45 см гача, оғирлиги 8 кг гача. Орқа оёқларининг деярли барча бармоқларида сузгич парда бўлади, қулоқтешиги сувда бекилиши мумкин. Жан. Американинг тропик ва субтропик минтақаларида тарқалган. Жан.-ғарбий Европа, Закавказе ва Ўрта Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистон жан.да акклимитизация қилинган. Сувда ва сув бўйида яшайди; яхши сузади ва шўнгийди. Кечаси ва оқшомлари фаол. Ботқоқ ўсимликлари поясидан ин қуради, ин қазиши ҳам мумкин. Бир йилда 2 марта 2-8 та (одатда, 5 та) кўзи очиқ, юнгли бола туғади. Қимматли мўйнаси ва гўшти учун овланади. Мўйначилик фермаларида боқилади. Ҳар хил рангли мўйна берувчи зотлари чиқарилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |