Ўлчам — нарсанинг катта-кичиклиги ва ҳажмини ифодалайдиган рақам. Чизиқли, ҳажмий, бурчакли, ички, ташқи ва бошқалар турларга бўлинади. Нарсаларнинг вазни (массаси) га доир рақамлар ўлчовлар (мас, оғирлик ўлчови) деб аталади. Чизиқли Ў. нарсанинг узунлиги, эни, қалинлигини билдиради. Асосан, мм, см ва м билан ўлчанади. Ҳажмий Ў. нарсанинг ҳажмини билдиради. Асосан, мм3, см3, дм3, м³ва л (литр) билан ўлчанади. Бурчакли Ў. (тўғри, ўткир ва ўтмас) бурчакларнинг катта-кичиклигини билдиради. Градус билан ўлчанади (Г = 60’ = 3600"; бу ерда ʻ — бурчак минутлари, " — бурчак секундлари). Ички ва ташқи Ў.лар нарса (мас, қувур) нинг ички диаметрини (катта-кичиклигини) билдиради. Асосан, мм, см ва м билан ўлчанади.