ONNX
ОННХ (Опен Неурал Нетwорк Эхчанге) — бу нейрон тармоқларни яратишни чуқур ўргатувчи очиқ кодли дастурий таъминот кутубхонаси ҳисобланади. ОННХ ИИ-ишлаб чиқарувчилари ёрдамида сунъий интеллект ишлаб чиқувчилари турли хил воситалар ўртасида модел алмашишлари ва ушбу воситаларнинг энг яхши комбинациясини танлашлари мумкин. ОННХ очиқ кодли лойиҳа сифатида Миcрософт, Фаcебоок, Амазон ва бошқа ҳамкорлар томонидан биргаликда ишлаб чиқилади ва қўллаб-қувватланади[1][2].
ОННХ моделларни бир муҳитда ўқитиш, сўнгра юзни, имо-ишораларни, обектни аниқлаш ва бошқа муҳитга ўтказиш имконини беради. Бу ишлаб чиқувчиларга воситаларнинг тўғри комбинациясидан фойдаланиш имконини беради.
ОННХ Модел Зоо — бу ОННХ форматида мавжуд бўлган, олдиндан чуқур ўргатилган ўқиш моделларининг тўплами ҳисобланади. Моделни ўргатиш ва мос моделни яратиш учун ҳар бир модел ИПйтҳон интерактив қобиғи билан қўйилади. Эслатма китоблар Пйтҳонда ёзилади ва ўқув маълумотлар тўпламига ҳаволалар, шунингдек, модел архитектурасини тавсифловчи асл илмий ҳужжат ҳаволаларини ўз ичига олади.
ОННХ.жс
ОННХ.жс браузерларда ва Ноде.жс да ОННХ моделини ишга тушириш учун ЖаваСcрипт кутубхонаси ҳисобланади. ОННХ.жс ёрдамида веб-ишлаб чиқувчилар олдиндан ўқитилган ОННХ моделларини тўғридан-тўғри веб-браузерда бирлаштиришлари ва синаб кўришлари мумкин. Бу қуйидаги афзалликларга эга: сервер ва мижоз ўзаро таъсирини қисқартириш, фойдаланувчи маълумотларини ҳимоя қилиш, мижозга дастурий таъминотни ўрнатмасдан туриб, кроссплатформали тезкор ўрганиш.
ОННХ.жс CПУ ҳамда ГПУда ҳам ишлаши мумкин. Процессорда ишлаш учун WебАссемблйдан фойдаланилади. Бу моделнинг деярли маҳаллий тезликда ишлашига имкон беради. Бундан ташқари, ОННХ.жс веб-ишчидан „кўп тармоқли“ параллел ҳисоблаш муҳитини таъминлашда фойдаланади. Эмпирик баҳолаш WебАссемблй ва Wеб Wоркердан тўлиқ фойдаланиш орқали CПУ ишлашида жуда истиқболли яхшиланишларни кўрсатади. WебГЛ график процессларида ишлаш график процессорнинг функсияларига кирувчи стандарт ҳисобланади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Браддоcк Гаскилл. „ОННХ: тҳе Опен Неурал Нетwорк Эхчанге Формат“ (эн). Линух Жоурнал (2018-йил 25-апрел). 2019-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-январ.
- ↑ ҳеисе онлине. „Миcрософт унд Фаcебоок мачен гемеинсаме КИ-Саче“ (де). 2019-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-январ.