Oahaqa
Оаҳақа — Мексиканинг жанубий қисмидаги штат, Тинч океан соҳилида. Майдони — 95,4 минг км². Аҳолиси — 3,4 млн. киши (2000), асосан, индейслар. Маъмурий маркази — Оаҳақа шаҳри. Йирик шаҳарлари: Истепек, Матиас-Ромеро, Салина-Крус, Треуантепек, Хучитан. Штатнинг катта қисмини Жанубий СерраМадре тоғ системаси (баландлиги 2500–3400 м) эгаллаган, шарқий қисми — пасттекислик. Иклими тропик, марказий раёнларда мўътадил нам, чеккаларида серёғин. Ўртача ойлик температура тоғларда 24°дан пасттекисликларда 24—28°. Тоғлар аралаш ўрмонлар, қуруқ сойликлар саванналар, жан. ва шарқий қисми доим яшил тропик ўрмонлар билан қопланган.
Оаҳақа— Мексиканинг иқтисоди нисбатан кам ривожланган штатларидан. Аҳолининг катта қисми қишлоқ хўжалигида банд. Ананас плантациялари бор. Суғориладиган ерларда тропик кўп йиллик экинлар етиштирилади. Олтин, кумуш, титан конлари топилган. Озиқ-овқат, селлюлозақоғоз саноатлари, ҳунармандчилик ривожланган. Тинч океан соҳилида СалинаКрус порти жойлашган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |