Об (русча: Обь) — Россия ва Ер шаридаги энг йирик дарёлардан бири; Россияда серсувлиги жиҳатидан 3-ўриндаги (Енисей ва Ленадан кейин) дарё. Дарёнинг теграсида яшаган Қалмоқлар уни Умар деб аташар эрди[1]. Об Олтойдаги Бия ва Катун дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади ва Ғарбий Сибир ҳудудини жанубидан шимолига кесиб ўтиб, Кара денгизининг Об қўлтиғига қуйилади. Узунлиги 3650 км (Иртиш дарёсининг бошланишидан ҳисоблаганда 5410 км), ҳавзасининг майдони 2990 минг км². Ҳав-засининг асосий қисми (85%) Ғарбий Сибир текислигида, жануби-шарқий қисми Жанубий Сибир тоғларида жойлашган (Олтой, Кузнецк Олатови, Салаир кряжи ва Тоғли Шория). Об ҳавзасига 150 даре қуйилади. Ҳавзанинг юқори қисми тоғларда жойлашган бўлиб, у ердан Бия ва Катун ҳамда кўпчилик ирмоқлари бошланади.

Об
Тавсиф
Узунлиги 3 650
Майдони 2 990 000 км²
Жойлашуви
Давлат

Том дарёси қуйилиш жойидан қуйирокда Об серсув ва Иртиш дарёсига қўшилгунга қадар тайга зонаси бўйлаб оқади. Бу ерда Об водийсининг эни 30– 50 км ва ундан ортиқ. Чуқурлиги 4–8 м. Йирик ирмоклари: Том, Чулим, Кет, Тим, Вах ва бошқа

Иртиш дарёси қуйилгандан сўнг Об шимолга бурилади. Водийси кенг, ассиметрик. Қайири ҳам кенг (40–50 км). Об Перегребное шаҳридан қуйироқда 2 ўзанга — Катта Об ва Кичик Обга бўлинади. Қуйи оқимининг асосий ирмоклари: Казим, Полуй (ўнгда), Шимолий Сосва, Шчучя (чапда). Об Об қўлтиғига делта (майдони 4 минг км²дан ор-тиқ) ҳосил қилиб қуйилади. Асосан, қордан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи Барнаул шаҳри яқинида 1470 м³/ сек, Салеҳард шаҳри яқинида 12700 м³/ сек. Обнинг юқори оқимида муз 150 кун, қуйи оқимида 220 кун эримай ётади.

Об ҳавзаси ҳар хил табиий ресурсларга бой. Ғарбий Сибир нефт, газ ва кўмир захираси бўйича Россияда муҳим ўрин эгаллайди. Россия Федерациясидаги барча торф за-хирасининг асосий қисми шу ерда. Сув, ўрмон ва бошқа ресурслар ҳам кўп. Об ва Об қўлтиғида 50 га яқин балиқ тури уч-райди. Об ҳавзасининг умумий потенсиал гидроэнергия ресурси 250 млрд. кВт-с. Новосибирск ГЕС, Бухтарма ГЕС ва Ўскемен ГЕС ишлаб турибди. Об — Ғарбий Сибирнинг асосий транспорт магистрали. Обнинг бошланиш жойидан қуйилиш еригача кема қатнайди. Об хавзасининг асосий порт ва пристанлари: Новосибирск, Томск, Сургут, Лабитнанги, Павлодар, Омск, Тоболск, Тюмен[2].

Манбалар

  1. ↑ Энcйcлопаэдиа Метрополитана: Сқуэал-Зйг; ХХВ Боб, 1845-йил, 865-бет
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил