Обелиск (юн. обелискос — сих) — меъмориал иншоот тури; ёдгорлик. Юқори (учи)га томон ингичкалашиб борадиган, асосан, тўртбурчаксимон (квадрат тарҳли) қиррали устун. Тарихий шахс ёки воқеалар хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўрнатилади. Дастлаб Қадимда Мисрда пайдо бўлган, сарой ва ибодатхоналар олдига ёдгорлик сифатида ўрнатилган. Мисрдан олиб кетилган яхлит Обелисклардан Европада шаҳарсозлик мақсадларида фойдаланилган. Ўзбекистонда Обелиск ХХ аср бошларидан қурила бошлаган. 1941—45 йиллар урушида ҳалок бўлган жангчиларга атаб Самарқанд, Бухоро, Урганч ва бошқа шаҳарларда Обелисклар ёдгорлик сифатида бунёд этилган. Замонавий меъморликда Обелиск монументал санъатнинг кенг тарқалган тури.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил