Обгардон (форс. – сув ва бўйин) – чумичсимон мис асбоб; тўй ҳамда катта йиғинларда катта қозонларга сув қуйиш, олишда, таом пишириш ёки гуруч ва сувни ўлчашда қўлланади. Мисдан 4—6 литр сув сиг'адиган пақирча кўринишида ясалиб, зўғатасига ёғоч даста (40—70 см дан 1—2 метргача узунликда) ўрнатилади. Баъзан обгардон кандакори нақшлар билан безатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил