Википедияда исми Обид ва фамилияси Ҳасанов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Обид Ҳасанов (1902, Марғилон — 1976.25.8, Тошкент) — актёр. Ўзбекистон халқ артисти (1973). 1919—25 йилларда Қўқон драма труп-пасида, 1925—27 йиллар Самарқанд мусиқали театрида актёр. 1927—44 йиллар Ҳамза театрида, 1945—46 йиллар Тошкент ёш томошабинлар театрида, 1946—56 йилларда Қўқон театрида, 1958-йилдан Ҳамза номидаги академик драма театрида ишлаган. Ҳ. кичик, эпизодик ролларнинг моҳир ижрочиси сифатида танилган, Эшон (Ҳамза, "Бой ила хизматчи"), Амир Музаффар (Уйғун, И.Султон, "Алишер Навоий"), деҳқон чол (С.Азимов, "Замон драма-си"), жарчи (М.Шайхзода, "Мирзо Улуғбек") ва бошқа роллари шулар жумласидан. Бир қанча филмларда ҳам суратга тушган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил