Obid Nazirov
Обид Назирович Назиров (ўзбекча: Назиров Обид Назирович; 1938-йил 18-февралда Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган) — 1990—1992-йилларда Давлат спорт қўмитаси раиси, 1992—1994-йилларда Миллий олимпия қўмитаси президенти, эркин кураш бўйича спорт устаси, хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ва спорт ходими, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи.
| Шахсий ма'лумотлар | |
|---|---|
| Миллати |
|
| Туг'илиши |
18-феврал 1938-йил (84 ёш) Паркент тумани, Тошкент вилояти |
| Спорт | |
| Спорт | Эркин кураш |
Биографияси
1938-йил 18-февралда Тошкент вилоятининг Паркент туманида туғилган.
Эркин кураш бўйича спорт устаси, хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ва спорт ходими, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи.
Обид Назирович 1990—1992-йилларда Давлат спорт қўмитаси раиси бўлган, кейин 1992—1994-йилларда Миллий олимпия қўмитаси президенти лавозимига тайинланган. Обид Назирович қўмитага раҳбарлик қилган даврда Тошкент шаҳрида,,Меҳнат захиралари" спорт мажмуаси (ҳозирги Республика Мудофаа вазирлиги МҲСК спорт мажмуаси) қурилган. 1992-йилда Ўзбекистон спортчилари МДҲ терма жамоалари таркибида Барселонада (Испания) бўлиб ўтган ХХВ Олимпия ўйинларида мамлакатимизни муносиб ҳимоя қилган. Ушбу мусобақада бадиий гимнастика бўйича Оксана Чусовитина ва Розия Галиева, енгил атлетика бўйича Марина Шмонина, оғир атлетика ва ўқ отиш бўйича Сергей Сирцов олтин медални қўлга киритган. Анатолий Асролбоев кумуш, қиличбоз Валерий Захаревич бронза медали соҳибига айланган.
Манбалар
Ҳаволалар
- ветеранспорта.уз[сайт ишламайди]