Обид кетмон
Обид кетмон – Абдулла Қодирий томонидан ёзилган қисса. Қисса ХХ асрнинг 20- ва 30-йилларда амалга оширилган коллективлаштириш билан боғлиқ жараёнларни очиб бергани билан қимматли[1]. Қодирий бу асарни 1932–1934-йиллар мобайнида ёзиб тугатган[2].
|
| |
| Мамлакат |
|
|---|---|
| Тил | Ўзбек тили |
| Жанр(лар)и | қисса |
| Нашр этилган санаси |
1934 1959 1935 2017 |
| Саҳифалар сони | 538 (2017) |
Тарихи
1934-йилда ёзилган асар, Қодирийнинг бошқа машҳур асарлари, жумладан, „Ўтган кунлар“ ва „Меҳробдан чаён“ даражасида ўрганилмаган ва эътиборда бўлмаган.
Абдулла Қодирий ўз даврининг танқидчилари наздида „майда буржуазия ёзувчиси“ сифатида таърифланган. Масалан, Сотти Ҳусайн „Шарқ ҳақиқати“ газетасининг 1929-йил 123-сонида Қодирий ҳақида қуйидаги фикрларни ёзади:
Абдулла Қодирий пролетариат инқилобига нисбатан узоқроқ кишидир. Чунки ҳақиқатан Абдулла Қодирий майда буржуазия ёзувчисидир. Унинг синфий асосини белгилаш таҳлил вақтида катта аҳамиятга эгадир.
Асар 2017-йил „Инфо Cапитал Гроуп“ томонидан 1935-йилги версияси бўйича қайта нашр этилган[3][4].
Мавзуси
Баъзи таҳлилчилар „Обид кетмон“да содир бўладиган воқеалар ривожи Абдулла Қодирийнинг колхозлаштириш даврида ўртаҳол деҳқон Обид кетмон тутган ўзига хос йўл орқали ХХ асрнинг 20-йилларида якка деҳқон хўжалигининг тинч йўл билан социализмга ўсиб бориши мумкинлиги борасидаги қарашларга хайрихоҳ бўлганини исботи сифатида кўрсатишга уринади[5].
Манбалар
- ↑ „Бугун Қодирий туғилган кун. Унинг қабри ҳамон топилмаган“. 2024-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 23-январ.
- ↑ „Öзбек Романcı Абдуллаҳ Кâдирî ве Öткен Кüнлер Романı“. 2024-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 23-январ.
- ↑ „Обид кетмон – Офтоб“ (уз-УЗ). Қаралди: 2024-йил 23-январ.
- ↑ „Абдулла Қодирий асарлари ҳали бундай тўлиқ шаклда чоп этилмаган эди“ (уз-УЗ). www.хабар.уз. Қаралди: 2024-йил 23-январ.
- ↑ „Абдулла Қодирийнинг "Обид Кетмон" қиссаси - коллективлаштиришни о'згача талқин қилган асар“. 2024-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 23-январ.