Зиёсферада исми Обиджон ва фамилияси Бакиров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Обиджон Бакиров (1941-йил, Андижон[1] — 2019) — рассом, педагог. Актёр ва режиссор Аббос Бакировнинг жияни. "Ўзбекистон халқ рассоми" унвони соҳиби.

Обиджон Бакиров
Таваллуди 1941-йил
Вафоти 2019-йил
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Ўзбекистон
Таълими Тошкент театр ва рассомлик санъати институти
Касби Рассом
Фаолият йиллари 1958—2019
Унвони Ўзбекистон халқ рассоми
Мукофотлари

Таржимайи ҳоли

Обиджон Бакиров 1941-йилда Андижон шаҳрида туғилган. Оиласидаги муҳит санъат билан алоқадор бўлган. Амакиси Ўзбекистон халқ артисти, ўзбек театри ва киносининг юлдузларидан Аббос Бакировдир. Аббос Бакиров Ўзбекистон халқ артисти. У классикага айланиб қолган ўзбек филмларида суратга тушган бўлса ҳам, бутун умри давомида Андижон театрида ижод қилган. Обиджон Бакировнинг санъатга кириб келишида ҳам амакиси сабабчи бўлган.

О.Бакиров 1958-йилда Андижон вилояти мусиқали драма ва комедия театрига ижрочи рассом бўлиб ишга киради. Маълум муддат Андижон тиббиёт институтида безакчи рассом бўлиб ишлаган. Кейинчалик Бенков номидаги рассомлик билим юртида ўқийди. Уни тамомлагач Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида ўқишини давом эттиради. Институтда Раҳим Аҳмедов, Неъмат Азизбоев сингари бир қатор таниқли рассомлардан ранг-тасвир сирларини ўрганган. Рассомлик соҳасида маълум билим ва малакага эга бўлгач, Андижонга қайтиб, ижод билан шуғулланган.

Асарлари

„Абу Али ибн Сино“, „Аббос Бакиров“ сингари портретларида рассом бу сиймоларнинг маънавий дунёсини, ички кечинмаларини тасвирлаган. Ушбу жанрга оид бошқа портретлардан Олим Қурбонов, Найни Маматқодиров, Турдихон Сатторов сингари машҳур инсонларнинг ишлаган.

„Шоҳимардонда баҳор“, „Туманликда“, „Чўлда оқшом“, „Жала“, „Боғишамолда баҳор“, „Ўрик гуллаганда“ суратларида Фарғона водийсининг гўзал табиатини тасвирлаган. Рассомнинг „Ўрик гули“, „Қулупнайлар“, „Настарин“ каби асарлари натюрморт жанрида. Мусаввир томонидан Абу Али ибн Сино таваллудининг 1000 йиллиги муносабати билан яратилган буюк алломанинг сиймоси тасвирий санъатда эталон сифатида қабул қилинган[2].

Обиджон Бакиров 1997-йили „Шуҳрат“ медали, 2001-йилда "Ўзбекистон Бадиий академиясининг „Юксак санъат асарлари учун“ кумуш медали билан мукофотланган. Обиджон Бакиров 2008-йилда „Ўзбекистон халқ рассоми“ деган юксак номга сазовор бўлган[3]..

Манбалар

  1. ↑ „Узбекский художник Бакиров Абиджан Саибжанович Источник: ҳттп://соcреализм.cом.уа“. Қаралди: 28-июн 2023-йил.
  2. ↑ „Санъатга бахшида умр“. 2023-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-июн 2023-йил.
  3. ↑ Рустамбек Шамсутдинов, Абдураҳмон Ишоқов. Андижон тарихидан лавҳалар. Тошкент, Шарқ 2013 — 512-бет. ИСБН 978-9943-26-076-4.