Obidjon Hamidov
Обиджон Хафизович Хамидов (1975-йил 2-декабр, Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР) – Ўзбекистонлик иқтисодчи олим, иқтисодиёт фанлари доктори (2017), профессор (2020), Бухоро давлат университети ректори (2019-йилдан).
| Обиджон Хафизович Хамидов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1975-йил 2-декабр |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Иқтисодчи олим |
| Соҳаси | Иқтисодиёт |
| Таълими |
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Докуз Эйлüл университети |
| Илмий даражаси | Иқтисодиёт фанлари доктори (ДСc) |
| Илмий унвони | Профессор |
| Веб-сайт | www.бухду.уз |
Биографияси
Хамидов Обиджон Хафизович 1975-йилнинг 2-декабрида Бухоро вилоятида зиёлилар оиласида туғилган. 1992—1998=йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси бўлган. 1992—1996-йилларда Туркиянинг Докуз Эйлüл университетида таҳсил олган.
Меҳнат фаолиятини 1998-йилда „Интерконтинентал“ меҳмонхонаси ҳисобчиси сифатида бошлаган. 2000—2001-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети махсус туристик фирмаси директори, 2001—2003-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм сервиси кафедраси ассистенти, 2003—2004-йилларда „Сож-Инвест“ саноат-молия компаниясининг бош вакили, 2004—2019-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ассистент, катта ўқитувчи, доцент, кафедра мудири, молия-иқтисод ишлари бўйича проректор, халқаро алоқалар бўйича проректор лавозимларида ишлаган. 2014-йил 18-октябрдан – 20-ноябргача Грециянинг технологик таълим институтида, 2015-йил 27-июлдан – 10-августгача Германиянинг Бремерхафен университетида малака оширган. 2019-йилдан ҳозирги кунга қадар Бухоро давлат университети ректори лавозимида ишлаб келмоқда.
2006-йилда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги Илмий кенгашда „Ўзбекистон туризм хизматлари бозорида рақобатбардош стратегияларни танлаш“ мавзусида фан номзоди диссертациясини рус тилида ҳимоя қилган ва 2006–йил 29–июнда Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг қарорига асосан (126/1-сон баённома) иқтисодиёт фанлари номзоди илмий даражасини олган.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таълим сифатини оширишга қўшган ҳиссаси учун 2009-йилда сервис кафедраси бўйича ОАК томонидан доцент илмий унвони берилган.
2017-йилда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги Илмий кенгашда „Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантиришнинг бошқариш механизмини такомиллаштириш“ мавзуида фан доктори (ДСc) диссертациясини ҳимоя қилган ва 2017-йил 29-ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг қарорига асосан (245/1-сон баённома) иқтисодиёт фанлари доктори (ДСc) илмий даражасига эришган, илмий фаолиятини муттасил давом эттириб 2020-йилда профессор илмий унвонини олган.
Бухоро давлат университетидаги ўқув, тарбиявий, илмий-тадқиқот жараёнини ривожлантириш, меҳнат ва ижро интизомини таъминлаш, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларига ўқув-методик ёрдам кўрсатиш, ўқитиш тизимида янги педагогик технологияларни жорий қилиш, ўқув жараёнини автоматлаштириш, интернет тармоғида университет, факултет, кафедралар веб-сайтларини ташкил қилиш, локал тармоқда рейтинг бўйича назорат тизимини яратиш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, кредит тизимига ўтиш, янги йўналиш ва мутахассисликлар очиш, янги факултет ва педагогика институтини ташкил қилишда шахсий ташаббускорлик кўрсатган.
О. Х. Хамидовнинг БухДУдаги ректорлик фаолияти (2019—2022-йиллар) даврида университетда давлат грантлари ва хўжалик шартномалари салмоғи бир неча баравар, номзодлик ва докторлик диссертациялари ҳимояси эса уч бараварга кўпайди, шунингдек, 2019-йилда 3 та Навоий, 1 та Улуғбек, 1 та И.Каримов номидаги, 1 та Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси, 2020-йилда 5 та Навоий, 1 та Ислом Каримов, 1 та Улуғбек номидаги стипендия, 2021-йилда 1 та И.Каримов стипендияси, 2 та Улуғбек стипендияси, 6 та Навоий стипендияси, 2022-йилда 1 та И.Каримов стипендияси, 2 та Улуғбек стипендияси, 6 та Навоий стипендияси, 2 та Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси совриндорлари тайёрланди, 2021 йилда санъацҳунослик факултети мусиқа таълими йўналиши талабаси Умарқулова Динора Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси бўлди. Шунингдек, 40 га яқин талабалар фан олимпиадаларнинг Республика босқичида ғолиб бўлишди.
О. Х. Хамидовнинг раҳбарлиги ва ташаббускорлигида Бухоро давлат университетда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раисининг қарорлари асосида 10.00.01 – „Ўзбек тили“, 10.00.02 – „Ўзбек адабиёти“, 10.00.08 – „Фолклоршунослик“, 10.00.04 – „Европа, Америка ва Австралия тили ва адабиёти“, 10.00.06 – „Қиёсий адабиёцҳунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик“, 09.00.03 – „Фалсафа тарихи“, 09.00.04 – „Ижтимоий фалсафа“, 07.00.01 – „Ўзбекистон тарихи“, 19.00.05 – „Ижтимоий психология. Этнопсихология“, 19.00.06 – „Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси“, 13.00.01 – „Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи“, 13.00.02 – „Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси“, 02.00.01 – „Ноорганик кимё“, 03.00.07 – „Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси“, 03.00.12 – „Биотехнология“ каби 15 та ихтисосликдаги 8 та илмий кенгаш ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
О. Х. Хамидовнинг раҳбарлиги ва ташаббускорлигида университетда хорижнинг етакчи 5 та ОТМ билан ҳамкорликда 4 та бакалавриат йўналиши ҳамда 8 та магистратура мутахассислигида қўшма дастурлар очилди. Шу жумладан, Франсиянинг ВАТЕЛ меҳмонхона ва туризм бизнес-мактаби билан „Халқаро меҳмонхона менежменти“, Исроилнинг Холон технология институти билан „Амалий математика ва информатика“ ҳамда „Информатика ва ахборот технологиялари“, Россия Федерациясининг Қозон федерал университети билан „Иқтисодиёт“ бакалавриат таълим йўналишларида, Москва давлат университети билан „Психология“ ҳамда „Амалий математика ва информатика“, Индонезиянинг Гунадарма университети билан „Туризм (рақамли туризм)“, шунингдек, Болгариянинг София университетининг „Хорижий тил ва адабиёти (инглиз)“ магистратура мутахассисликлари бўйича 200 нафардан ортиқ талабалар таълим олмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раисининг 2017-йил 28-декабрдаги № 195-сонли қарорига асосан Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ДСc.28.12.2017.Л16.02 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинар аъзоси сифатида фаолият олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раисининг 2019 йил 30 декабрдаги № 364-сонли қарорига асосан Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ПҳД.03/30.12.2019.И.72.05 рақамли илмий кенгаш раиси сифатида фаолият юритаябди.
О. Х. Хамидов Ҳиндистонда нашр этиладиган „Жоурнал оф Манагемент Валуэ & Этҳиcс“ халқаро журналининг таҳрир ҳай’ати аъзоси, „Бухоро давлат университети илмий ахбороти“ илмий журналининг таҳрир ҳай’ати раиси, шунингдек, „Психология“ ва „Педагогик маҳорат“ илмий, илмий-усулий ва методик журналларининг таҳрир ҳай’ати аъзоси сифатида фаолият олиб бормоқда.
2010—2017-йилларда Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилаётган фундаментал ва илмий-амалий лойиҳаларда иштирок этган. Жумладан, 2010—2011-йилларга мўлжалланган ЁФ-7-01 сонли „Олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш ўртасида экотуризм бўйича самарали ҳамкорлик қилиш методикасини ишлаб чиқиш“ мавзуидаги 12,8 млн. сўмлик ёшлар фундаментал лойиҳаси раҳбари; 2012—2014-йилларга мўлжалланган ИТД-2-17 сонли „Ўзбекистонда ички туризмнинг ривожланиш истиқболлари ва имкониятларининг иқтисодий таҳлили“ мавзусидаги 110 млн. сўмлик амалий лойиҳа раҳбари; 2014—2015-йилларга мўлжалланган ИОТ-2014-1-11 сонли „Туристик ва меҳмонхона хизматлари миллий тизимига халқаро ИСО стандартларини жорий этиш“ мавзусидаги 101,5 млн. сўмлик инновацион лойиҳа раҳбари; 2015—2017-йилларга мўлжалланган Ф-2-39-сонли „Ўзбекистон туризм соҳасида озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир қилувчи омилларни ўрганиш“ мавзусидаги 105 млн. сўмлик амалий лойиҳа раҳбари сифатида ишлаган.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши депутати О. Х. Хамидов Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси сифатида сиёсий жараёнлар ва бу борадаги ислоҳотларнинг жонкуяр тарғиботчиси ҳамдир.
Айни пайтда Хамидов Обиджон Хафизович ‒ халқ депутатлари вилоят Кенгашининг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси; Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва уни ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси раиси, шунингдек, чет эллик меҳмонларни кутиб олиш бўйича вилоят гуруҳи раиси; УИ ГреэнМетриc Wорлд Университй Ранкинг ташкилотининг Ўзбекистондаги университетлар бўйича Миллий координатори сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
Илмий фаолияти
Салоҳиятли олимнинг иқтисодиёт ва туризм, менежмент, маркетинг каби соҳаларнинг долзарб муаммолари бўйича салмоқли изланишлари мавжуд. У ҳозиргача 6 та монография, вазирлик грифи билан 5 та дарслик ва 3 та ўқув қўлланма, 3 та ўқув-услубий қўлланма, 80 дан ортиқ илмий, жумладан, нуфузли хорижий ёки халқаро илмий журналларда 26 та мақолалар эълон қилган. Олимнинг „Таълим тизимида рақобатбардош кадрларни тайёрлашнинг бошқарувини такомиллаштириш“, „Ўзбекистоннинг экотуристик салоҳияти“, „Ўзбекистонда ички туризм маркетинги“ (рус тилида), „Меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш“ (рус тилида), „Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантиришни бошқаришни такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар“ каби монографиялари; „Менежмент“ дарслиги; „Менежмент“ ўқув қўлланмаси; „Иқтисодий хавфсизлик“ (рус тилида), „Бухгалтерия ҳисоби“, „Менежмент“ каби ўқув-усулий қўлланмалари соҳа мутахассислари учун муҳим қўлланма бўлиб келмоқда.[1].
Манбалар
- ↑ Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет.