Обиҳаёт (русча: Обихаят) — Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Ғузор туманига қарашли шаҳарча. 2009-йил 13-мартда Вазрлар Маҳкамасининг 68-сонли қарорига биноан шаҳарча мақоми берилган[2].

Обиҳаёт
русча: Обихаят
Шаҳарча
38°32′25″Н 66°23′27″Э / 38.54028°Н 66.39083°Э / 38.54028; 66.39083
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Қашқадарё вилояти
туман Ғузор тумани
Қачондан бери шаҳарча 2009
Расмий тил(лар)и ўзбек
Вақт минтақаси УТC+5
Почта индекс(лар)и 180310[1]
Obihayot ruscha: Обихаят xaritada
Obihayot ruscha: Обихаят
Обиҳаёт
русча: Обихаят

Этимологияси

Шаҳарча номи „об“, „и“ ва „ҳаёт“ шаклидаги сўзлар йиғиндисидан таркиб топган. Обиҳаёт сўзининг фор-тожик тилидаги айни таржимаси ҳаёт суви ва тириклик суви деган маънони англатади. Обиҳаёт бу ичиладиган, ерни суғорадиган сув ёки булоқ, анҳор суви, шунингдек, дарё ёки канал суви маъноларини англатади. Аниқроқ қилиб айтганда, обиҳаёт янги ерларни ўзлаштириш учун фойдаланиладиган оқар сув деганидир. Обиҳаёт ҳам айни анҳор, канал, катта ариқ бўйида жойлашган, янгидан бунёд этилган аҳоли яшаш пункти ҳисобланади. Аввалига шунчаки номланган бу ном кейинчалик расмий-маъмурий тарзда қўлланила бошланган[3].

Жойлашуви

Обиҳаёт шаҳарчаси Қашқадарё вилояти Ғузро туманининг шарқий қисмида жойлашган. Шаҳарчага энг яқин аҳоли яшаш пунктлари Шўрбулоқ (шимоли-шарқ), Бўлакадир (шимоли-ғарб), Оқпайкал (ғарб) шаҳрчаларидир. Обиҳаёт шаҳарчасининг шимолий қисмидан Ғузордарё оқиб ўтади. Шаҳарча яқинида Пачкамар сув омбори жойлашган. Шаҳарча Адирлик устида қад ростлаган.

Аҳолиси

Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Обиҳаёт шаҳарчасида 2013-йил 1-январда 2237 нафар, 2016-йилда эса 2300 нафар аҳоли истиқомат қилган[4].

Аҳолининг асосий қисмини ўзбеклар, шунингдек қозоқ, қорақалпоқ, тожик ва бошқа миллат вакиллари ташкил этади.

Иқлими

Обиҳаёт шаҳарчасининг иқлими кескин континентал бўлиб, ўртача йиллик ҳарорат 16° C га тенг. Январ ойининг ўртача ҳарорати 1,9° C, энг паст ҳарорат —23° C. Июл ойининг ўртача ҳарорати 26,6° C, энг юқори ҳарорати 46° C га тенг.

Ёғин миқдори

Шаҳарчада ўртача йиллик ёғин миқдори 285 мм ни ташкил этади. Ёғиннинг асосий қисми баҳор ва қиш фаслларида ёғади. Вегетация даври 272 кунга тенг.

Манбалар

  1. ↑ „Қашқадарё вилояти“. голденпагес.уз. Қаралди: 08-2023.
  2. ↑ ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 13.03.2009 г. Н 68 О ДОПОЛНИТЕЛНИХ МЕРАХ ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ АДМИНИСТРАТИВНО-ТЕРРИТОРИАЛНОГО УСТРОЙСТВА НАСЕЛЕННИХ ПУНКТОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
  3. ↑ То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 187-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9. 
  4. ↑ Солиев А.С.; Таштаева С.К.; Эгамбердиева М.М.. Шаҳарлар географияси. Тошкент: Баркамол файз медиа, 2018 — 153-бет. ИСБН 978-9943-5519-4-7.