Obizarang
Обизаранг (Дашнободсой) — Сурхондарё вилояти Сариосиё ва Узун туманларидаги сой, Узун шаҳри марказидан оқиб ўтади. Тўполон дарёсининг чап ирмоғи. Узунлиги 58 км, сув тўплаш майдони 330 км². 60 га яқин ирмоғи бор. Ҳисор тизмасининг жан. тармоғи — Қолдирға тоғларининг жан. ён бағирларидаги булоқлардан бошланади. Обизаранг мавсумий қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Обизарангда 1928-йилдан гидрологик кузатишлар йўлга қўйилган. Ўртача йиллик сув сарфи 3,5 м³/сек. Обизаранг оқимининг 80—85% март—июн ойларига тўғри келади, апрел—май ойларида ўртача ойлик сув сарфи 25 м³/сек. гача етади. Обизарангда тез-тез сел тошқинлари ҳам кузатилиб, сув сарфи 100 м³/сек. ортади. Ёзнинг охири ва кузда қуйи окимида ўзани қуруқ бўлади. Обизаранг суви, асосан, суғоришга сарфланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |