Обжаз — Қурама тизмасининг шимоли-ғарбий қисмидаги довон. 2216 м баландликда, Оҳангарон дарёси чап ирмоғи Обжазсойнинг бошланиш қисмида жойлашган. Оҳангарон ва Фарғона водийларини туташтириб туради. Довондан апрелдан октабргача чорва молларини ҳайдаб ўтишда фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил