Обсидиан (лотинча Обсидианус лапис – Обсидий тоши; тошни Эфиопиядан келтирган римлик Обсиус номидан) – шишасимон вулканик тоғ жинси. Ранги кўпинча қора, қизғиш-қорамтир; майда чангсимон гематит заррачалари обсидиан га доғсимон тус беради. Қаттиқлиги 5; зичлиги 2,5—2,6 г/см³. Кимёвий таркиби ҳар хил, кўпинча липаритга яқин, ҳажмининг 80% атрофида силикат шишаси ва 1% гача сув бор. Нордон липарит ёки липаритдацит лаваларининг қотишидан ҳосил бўлади. Обсидиан осон силликланади. Обсидиандан тош ва жез даврларида камон ўқи ва найза учи, пи-чоклар ясалган, ҳозирги даврда баъзилари безак буюмлар тайёрлашда, асосан, енгил бетонларга бўрттирувчи қўшимча сифатида, йўл қурилишида ва биноларни безашда ишлатилади. Обсидианнинг баъзи турларидан (онгонитлар) литий, сезий, бериллий ва бошқа ноёб элементлар ажратиб олиш учун фойдаланиш мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил